Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 11854 марта ўқилди

Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига бино ёки иншоотни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёхуд вақтинча фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Уй-жойнинг ижара шартномаси ёзма шаклда тузилади, унинг нотариус орқали тасдиқлаш талаб этилмайди.

  • Уй-жойни ижарага бериш шартномасининг муддати 5 йилгача.

Ижарага олувчи ва унинг оила аъзоларининг талабига биноан шартнома оила аъзоларининг биттаси билан тузилиши мумкин. Ижарага олувчи вафот этган ёки уй-жойдан чиқиб кетган тақдирда, шартнома уй-жойда яшаб турган оила аъзоларининг бири билан тузилади.

Шартномада уй-жойда ижарага олувчи билан бирга доимий яшайдиган фуқаролар кўрсатилиши лозим.

Кўчмас мулк шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишда тўлов ундирилмайди.

Ижара шартномасини рўйхатга қўйиш учун ҳаволага ўтинг.

Тузилган шартномани солиқ органлари ҳисобига қўймаслик жарима солишга сабаб бўлади.

Шартномани давлат ҳисобига қўйиш ijara.soliq.uz портали орқали бепул амалга оширилади.
Уй-жойни ижарага бериш шартномасининг намунавий шакли.

  • Фуқаролар ўртасида бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни ижарага бериш шартномасининг, текин фойдаланишга бериш шартномасининг мавжуд эмаслиги ёхуд давлат солиқ органларида ижарага бериш шартномасининг мажбурий ҳисобга қўйилишига риоя этмаслик, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Уй-жойни ижарага берувчининг мажбуриятлари
  • Ижарага берувчи ижарага олувчига доимий яшаш учун яроқли бўш уй-жойни бериши лозим.
  • Ижарага берувчи ижарага берилган турар жой жойлашган уйдан тегишли даражада фойдаланишни амалга ошириши, ижарага олувчига ҳақ эвазига зарур коммунал хизмат кўрсатиши ёки хизмат кўрсатилишини таъминлаши, кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланиладиган мол-мулки ва турар жой биносида жойлашган коммунал хизмат кўрсатиш қурилмалари таъмирланишини таъминлаши шунингдек уй-жойдан фақат ижара шартномасида кўрсатилган мақсадларда фойдаланишни таъминлаш чораларини кўриши лозим.

Шаблон ва шакллар намуналари

Ижара шартнома намунаси

Chat