Селекция ютуқлари
Селекция ютуқлари, ҳайвон зотининг таърифи ва ўсимлик навининг таърифига Агентлик томонидан рўйхатга олиниб патент (гувоҳнома) берилган дастур ёки маълумотлар базасига муаллифлик, шунингдек муаллиф(лар)нинг ёки ўзга ҳуқуқ эгасининг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳимоя қилинади.
Давлат божи:
селекция ютуқларига патент бериш юзасидан талабномалар бериш ва расман экспертиза ўтказиш учун - БҲМнинг 1 баравари.
Селекция ютуғига ҳуқуқий муҳофаза бериш шартлари:
Селекция ютуғи янгилик, фарқланиш, турдошлик ва барқарорлик мезонларига жавоб берса, у ҳуқуқий муҳофаза қилинади.
Рaсмий экспертизa:
Талабнома топширилган санадан бошлаб 2 (икки ой) ўтгандан кейин Агентлик томонидан ўтказилади.
Патент бериш:
Патент беришни селекция ютуғи рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинган санадан эътиборан ўн иш куни ўтгач амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси
Ўзбекистон Республикасининг «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августдаги 395-II-сон «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Қонуни
Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2004 йил 30 декабрдаги 62-сон буйруғи билан тасдиқланган «Селекция ютуғига Ўзбекистон Республикаси патентини бериш учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш Қоидалари»