Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6566 марта ўқилди

Конституциявий тузатишлар Ўзбекистон Республикасини сиёсати ижтимоий адолат ва бирдамлик тамойилига қаратилган, фуқароларнинг муносиб турмуш даражаси ва сифатига эришишга, муҳтожларга ёрдам кўрсатишга қаратилган ижтимоий давлатга айлантиради.

1. Давлат инсон фаровонлиги ва жамиятни барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида ўз фаолиятини қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади

2. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

3. Давлат:

  • қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди;
  • тадбиркорларнинг қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга бўлган ҳуқуқини кафолатлайди;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланишини кафолатлайди.

4. Ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга. Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.

5. Ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин.

Chat