Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 974 марта ўқилди

Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига (селекция ютуқларига) бўлган ҳуқуқлар патент берилган тақдирдагина муҳофаза қилинади.

Селекция ютуғига патент олиш ҳуқуқини вужудга келтирадиган талаблар ҳамда бундай патентни бериш тартиби қонун билан белгилаб қўйилади.

Селекция ютуғининг патент эгаси бўлмаган муаллифи селекция ютуғидан фойдаланганлик учун патентнинг амал қилиш муддати давомида патент эгасидан ҳақ олиш ҳуқуқига эга.

  • Селекция ютуғи муаллифига тўланадиган ҳақ миқдори ва тўлов шартлари у билан патент эгаси ўртасида тузиладиган шартномада белгилаб қўйилади.
  • Селекция ютуғи патентининг эгаси селекция ютуғидан қонунда белгилаб қўйилган доирада фойдаланиш бўйича алоҳида ҳуқуққа эгадир.

Селекция ютуғи патентининг эгаси ўсимликнинг тегишли нави ёки ҳайвонларнинг тегишли зотини патентнинг амал қилиш муддати давомида уларни рўйхатга олиш вақтида тузилган нав ёки зот тавсифида айтиб ўтилган белгилар сақлаб қолинадиган тарзда асраши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги селекция ютуқларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди.

Агар уруғлик, навнинг кўчат материали ёки зотнинг насл материали патент бериш ҳақидаги талабнома топширилган санадан эътиборан:

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида — камида 1 йил олдин;
  • бошқа давлат ҳудудида — камида 4 йил ёки, агар ток, ёғочбоп, манзарали, мевали дарахтлар ва ўрмон дарахтларининг навларига тааллуқли бўлса, камида олти йил олдин муаллиф, унинг меросхўри томонидан ёхуд уларнинг розилиги билан сотилмаган ва фойдаланиш учун бошқа шахсларга берилмаган бўлса, янгилик ҳисобланади.  

Селекция ютуқлари (Хайвон зотлари) учун давлат хизматлари.

Chat