Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 1499 марта ўқилди

Ёшлар дафтарига киритилган талабаларнинг 16,5 млн сўмгача бўлган тўлов- контракт пуллари тўлаб берилади | UzReport.news

Республикамиздаги профессионал таълим ташкилотларида таълим олаётган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган барча олий таълим ташкилотларида (давлат, нодавлат олий таълим ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий олий таълим ташкилотлари ва хорижий олий таълим ташкилотларининг филиалларида) бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида, магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабаларга тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.

Ушбу харажатларни тўлаб бериш ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тегишли тартибга мувофиқ амалга оширилади (иккинчи ва ундан кейинги мутахассислик, қўшма таълим дастурлари бўйича, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таълим олаётганлар бундан мустасно).

Имтиёз фойдаланувчилари:

1.Kaм таъминланган оила фарзанди

2."Мехрибонлик уйи", Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган ёш фуқаро

3.Темир дафтардаги оила фарзандлари

4.Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган

5.ота-онасиданбирида I ёки II  гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёш фуқаро

6.I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёш фуқаро

7.Аёллар дафтарига киритилган оила фарзанди

8.Ўзига нисбатан васийлик ва хомийлик белгиланган ёш фуқаро

Имтиёздан фойдаланиш тартиби:

1."Ёшлар дафтари"га киритилган кундан Васийлик кенгашига шартнома (контракт) нусхасини тақдим этган ҳолда ариза беради.
2. Мурожаат 3 иш кунида маҳалладаги ёшлар етакчисига юборилади.
3. Ёшлар етакчиси Васийлик кенгашига 5 иш куни ичида ўз хулосаларини тақдим этади.
4. Васийлик кенгаши қарор қабул қилингандан сўнг 3 иш куни ичида ОТМ ҳисобига маблағ ўтказилади

Chat