Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 15290 марта ўқилди

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташишга лицензия

Хизмат нархи: БҲМнинг 90% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда БҲМнинг бир баравари);

  • Лицензия варақаларини бериш учун Қонунда белгиланган миқдорларда давлат божи ундирилади.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сонли "Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори.

Хизматни кўрсатиш муддати: 1 иш куни мобайнида.

  1. Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) учун юк ташиш ҳуқуқига лицензия олишда - фамилияси, исми, отасининг исми, паспортга ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасига оид маълумотлар; фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома ва/ёки лицензия варақалари олиш учун корхона ихтиёрида бўлган автотранспорт воситаларининг рўйхати билан бирга автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар;
  2. ариза берувчида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти яратиб берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар.

Хизматдан фойдаланувчилар: жисмоний шахслар

Боғланиш: Ишонч телефони: 1167

ТашкилотЎзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

Бу қандай ишлайди?
  1. Ариза берувчи лицензия ва лицензия варақалари олиш учун ДХМга ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
  2. Ариза берувчи ариза тўлдиради ва ҳужжатларни илова қилади.
  3. ДХМ ёки ЯИДХП аризани ҳужжатлар билан Транспорт вазирлигига юборади.
  4. Бир иш кунида транспорт вазирлиги ариза берувчини лицензия талаб ва шартларига мослигини ўрганади.
  5. Бир иш кунида транспорт вазирлиги ариза берувчини лицензия талаб ва шартларига номувофиқ деб топилган тақдирда ДХМга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали лицензия беришни рад этиш тўғрисида қабул қилган қарори юзасидан хабар юборади.
  6. Уч ой мобайнида ариза берувчи лицензия / лицензия варақалари бериш ҳақида қарор келиб тушгандан сўнг, лицензия варақалари бериш учун давлат божи тўловлари амалга оширади.
  7. Бир иш кунида транспорт вазирлиги ижобий қарор мавжудлиги ва лицензия / лицензия варақалари бериш учун тўловлар тўланганидан сўнг QR код билан ҳимояланган лицензия / лицензия варақаларини ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб расмийлаштиради. Ҳамда лицензия / лицензия варақаларини (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ДХМга ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП.


Хизматдан фойдаланиш*

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртаси бўйича компенсация тўловларини олиш учун электрон илтимоснома юбориш

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси: Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-155-сон «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида» қонуни

  • Хизматни кўрсатиш муддати: 30 кун
  • Боғланиш: +99871 200 0221
  • Ташкилот: Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси.

Хизматдан фойдаланиш*

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

Chat