Сайт тест режимида ишламоқда

Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 804 марта ўқилди

  • Хорижий автотранспорт воситасини Ўзбекистонга олиб киришда божхона пости ходими томонидан 1-сон махсус бланк
  • «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» расмийлаштирилади, агар тиркамаси ёки ярим тиркамаси алмаштириладиган ҳолларда юк тортгичига 2-сон махсус бланк
  • тиркамасига ёки ярим тиркамасига 3-сон махсус бланк расмийлаштирилади.

Хорижий автотранспорт воситаси учун бланка расмийлаштиришда
  • фуқаролик паспорти;
  • автотранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси;
  • зарур бўлганда оғзаки маълумотлар асос бўлади.

  • Хорижий автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган ҳолда календарь йил мобайнида олиб кирилган санадан эътиборан 90 календарь кундан кўп бўлмаган муддатга бўлиши мумкин.
  • Бланклар божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддатга расмийлаштирилади (халқаро юк ва йўловчи ташишда қўлланиладиган автотранспорт воситаси бундан мустасно).
  • Бланклар икки нусхада расмийлаштирилиб, бир нусхаси хорижий автотранспорт воситасининг эгасига (ҳайдовчисига) берилади. Хорижий автотранспорт воситасининг эгаси (ҳайдовчиси) бланкда акс эттирилган маълумотларни текшириб чиқади, тўғрилигини ўз имзоси билан мажбуриятни олганлигини тасдиқлайди. Божхона пости ходими ҳам ўз имзоси ва шахсий муҳрини қўяди.
  • Хорижий автотранспорт эгаси (ҳайдовчиси) доимий равишда ўзи билан бирга берилган бланк нусхасини олиб юриши шарт. Шундан сўнг хорижий автотранспорт назоратга қўйилади.
  • Хорижий автотранспорт воситаси олиб чиқилишида бланк нусхасига божхона пости ходими ўз имзоси ва шахсий муҳрини қўйиш орқали бланкни назоратдан ечади.

"Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" дубликатини олиш

«Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келганда, дубликат олиш учун автотранспорт воситаси эгаси (ҳайдовчиси) автотранспорт воситаси жойлашган ҳудуддаги давлат божхона хизмати органига мурожаат қилади.

Дубликат олиш учун қуйидагилар тақдим этилади
  • фуқаролик паспорти;
  • автотранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси;
  • зарур бўлганда оғзаки маълумотлар асос бўлади.

Тегишли текширишлар ўтказилганидан сўнг, бир иш куни мобайнида давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари томонидан «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» дубликати берилади. Дубликатнинг юқори ўнг бурчагига «Дубликат» деб ёзилади ва давлат божхона хизматининг ҳудудий органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари имзоси ҳамда бошқарма муҳри билан тасдиқланади.

Chat