Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2297 марта ўқилди

Учта ўлчови йиғиндиси 180 см дан ошган ҳамда ҳар бир йўловчига бепул қўл юкини максимал вазни 36 кг дан (икки ётоқли вагонлар учун — 50 кг) ошган буюмларни ташиш тақиқланади.

36 кг.дан ортиқча ташишга рухсат этиладиган буюмлар
  • портфель;
  • аёллар сумкачаси;
  • дурбин;
  • чанғи ва унга таёқчалар;
  • қармоқлар;
  • фотоаппарат;
  • соябон;
  • уч ўлчамига кўра 100 см дан ошмайдиган бошқа кичик буюмлар.

Шаҳарлараро қатновчи йўловчи ташиш поездларида қўшимча бепул қўл юклари
  • болалар аравачаси;
  • ўсимликлар, юқори қисми бойланган ва илдизлари ўралган кўчатлар ҳамда бошқа экин материалларини ташишга рухсат этилади.

  • Бундай қўл юкининг ҳар бир жой вазни 18 кг дан ва баландлиги 1,5 м дан ошмаслиги керак.
  • Шаҳарлараро қатновчи йўловчи ташиш поездларида йўловчилар томонидан бепул меъёрдан ортиқ (лекин 50 кг дан ошмаган) қўл юкининг ташилиши багаж тарифига биноан тўланиши керак

Қўл юки, уни сақлаш учун махсус ажратилган жойларда туриши керак.

  • Йўловчи ташиш поездларини назорат қилувчи шахслар йўловчи томонидан белгиланган меъёрдан ортиқ қўл юки ташилаётганини аниқлаганда, унга жарима ва багаж тарифи бўйича бутун ҳаракат йўналиши бўйича (бошланиш станциясидан) чиптанинг тўлиқ қийматини тўлашни таклиф этиши керак.
  • Йўловчилар томонидан ташилаётган қўл юкини тортиш учун станциялар (вокзаллар)да тарозилар ўрнатилади. Йўловчилар томонидан бундай тарозилардан бепул фойдаланилади.

Телевизор ва бошқа маиший техникаларни ташиш талаблари
  • Телевизор ва шунга ўхшаш маиший техникани ҳаракат йўналишида қайта ортишсиз ташишда уларнинг сақланишини таъминловчи ўрамларда, қайта юклаш билан ташишларга — фақат қаттиқ ўрамларда (яшик ёки панжарада) қабул қилинади. Телевизор ва шунга ўхшаш маиший техникани ташиш расмийлаштирилганда ўрамга тепасида ёки ён деворларининг бирида «Эҳтиёт бўлинг, маиший техника» ёзуви ёзилади

Шиша ёки ойналар қадоқларда ташилади. Ҳар бир юкхонада "Эхтиёт бўлинг, шиша" деган ёзув бўлиши керак.

Chat