Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 28227 марта ўқилди

Алоҳида яшовчи эр-хотинни никоҳдан ажратишни қайд этиш уларнинг биргаликда берган аризаларига асосан, улардан бирининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

  • Агар эр-хотиндан бири никоҳдан ажралиш тўғрисидаги аризани бериш учун ФҲДЁ органига кела олмаса, у ҳолда эр-хотин номидан биргаликда ёзилган аризани улардан бири топшириши мумкин. Кела олмаган эр ёки хотиннинг аризадаги имзоси нотариал тартибда ёки ФҲДЁ органи мудири томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Аризада эр-хотин ажралишга ўзаро рози эканликлари, вояга етмаган болалари йўқлиги, шунингдек улардан бири никоҳдан ажратиш қайд этилиши белгиланган кунда ФҲДЁ органига кела олмаса, никоҳдан ажратишнинг унинг иштирокисиз қайд этилишига розилиги тасдиқланади.

Бунда ФҲДЁ органлари тегишли органлардан вояга етмаган фарзандлари йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сўраши мумкин.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • Мулкий низолари ҳамда вояга етмаган фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлари) бўлмаган эр-хотинларнинг никоҳдан ажралиш тўғрисидаги аризаси;
  • Шахсини тасдиқловчи ҳужжат – паспорт;
  • Никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, МДҲ давлатлари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг никоҳдан ажратиш умумий асосларга кўра қайд этилади.

  • Хизмат учун давлат божи қонунга мувофиқ ундирилади.
  • Муддат: ФҲДЁ органига ариза берган кундан кейин уч ой ўтгач амалга оширилади
  • Натижа: никоҳнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома.

ФҲДЁ органлари ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat