Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2980 марта ўқилди

Поездда унутиб қолдирилган ёки йўқотилган багажни ташиш вақти якунлангуга қадар талаб қилиш тартиби

Агар багаж (буюм) поездда (вагонда) унутиб қолдирилган ёки йўқотилган бўлса, йўловчи вокзал бошлиғига мурожаат этиш ҳамда ушбу багаж (буюм)ни тавсифлаган ҳолда ариза ёзиб бериши лозим.

Бундай ҳолда вокзал бошлиғи дарҳол поезд йўналишидаги сўнгги станцияга йўловчи эгаллаган вагон рақами ва жойи, шунингдек унутиб қолдирилган ёки йўқотилган багаж (буюм) ҳақида хабар бериб, уни эгасига қайтариш чорасини кўришни талаб қилади.

Унутиб қолдирилган ёки йўқотилган багаж (буюм) топилганда, уни топган ва бошқа шахслар иштирокида багаж (буюм) тавсифланган ҳолда тегишли далолатнома тузилади. Ушбу багаж (буюм) поезддаги ички ишлар органлари ходимлари иштирокида очиб кўрилади ва тегишли далолатнома тузилади, ундан сўнг багаж (буюм) поезд йўналишидаги сўнгги станция бошлиғига етказилади ва тилхат асосида топширилади.

Ушбу багаж (буюм) вокзалнинг сақлаш жойида 30 кун сақланади.

Агар ушбу муддат ичида багаж (буюм) талаб қилинмаса, у хатловдан ўтказилиб рўйхат асосида ҳужжатсиз юклар омборига жўнатади.

Агар багаж (буюм) эгасининг яшаш жойи ҳақида маълумотлар мавжуд бўлса, унга дархол тегишли хабарнома юборилади.

Топилган буюмларни талаб қилиб олувчи шахс, ўзининг буюмлари эгаси эканлигини, буюмларнинг аниқ аломатларини, улар нимадан иборат эканлигини ёзма равишда кўрсатган ёки буюмларни қулфловчи қулфларга калитни тақдим қилган ҳолда исботлаб бериши керак

Багаж (буюм)ни қайтариш билан боғлиқ бўлган варча ҳаражатлар унинг эгаси томонидан қопланади.

Поездда унутиб қолдирилган ёки йўқотилган багажни талаб қилиш тартиби

Агар багаж (буюм) поездда (вагонда) унутиб қолдирилган ёки йўқотилган бўлса, йўловчи вокзал бошлиғига мурожаат этиш ҳамда ушбу багаж (буюм)ни тавсифлаган ҳолда ариза ёзиб бериши лозим.

Унутиб қолдирилган ёки йўқотилган багаж (юклар) топилганда ваколатли шахс ва уни тўпиб олган шахс билан биргаликда багажнинг ташқи ва ҳолатларини тавсифлаган ҳолда далолатнома тузилади

Бундан кейин ушбу багаж (буюмлар) ички ишлар ходими иштирокида очилади, ушбу ҳақида далолатнома ва буюмлар рўйҳати тузилади. Кейин багаж далолатнома билан тилхат асосида вокзалнинг юкларнинг сақлаш хонасига 30 кун мобайнида сақлаш учун жўнатилади.

30 кун ўтгандан кейин топиб олинган ва талаб қилиб олинмаган буюмларни далолатнома ва рўйхат билан ҳужжатсиз юклар омборига жўнатади.

Юк эгасининг жойлашган жойини аниқлаш мумкин бўлган маълумотлар мавжуд бўлганда, унга зудлик билан буюмлар жойлаштирилган жой ҳақида хабарнома жўнатилади.

Буюмларни сақланганлиги учун тўлов тўланади.

Топилган буюмларни талаб қилиб олувчи шахс, ўзининг буюмлари эгаси эканлигини, буюмларнинг аниқ аломатларини, улар нимадан иборат эканлигини ёзма равишда кўрсатган ёки буюмларни қулфловчи қулфларга калитни тақдим қилган ҳолда исботлаб бериши керак. Агар буюмлар улар топиб олинган ёки топширилган вокзалда сақланаётган бўлса, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар текширилгандан кейин, вокзал бошлиғи фармойишига асосан эгасига топширилади.

Багаж (буюм)ни қайтариш билан боғлиқ бўлган варча ҳаражатлар унинг эгаси томонидан қопланади.

  • Нарсаларини олгандан сўнг, эгаси, унга тегишли бўлган барча тўловларни тўлаши, шунингдек, шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг маълумотларини кўрсатиб, нарсаларни олганлиги тўғрисида квитанция бериши керак.
Chat