Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 31 марта ўқилди

Ишга киришда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
  • паспорт (ID карта) ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат, 16 ёшгача бўлган шахслар учун – туғилганлик гувоҳномаси ва яшаш жойидан маълумотнома;
  • меҳнат дафтарчаси (биринчи марта ишга кираётганлар тақдим этмайди), ўриндошлик асосда ишга кираётганлар - асосий иш жойидан маълумотнома;
  • ҳарбий билет ёки ҳарбий ҳисоб гувоҳномаси (ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар учун);
  • махсус маълумотга эга шахс бажариши мумкин бўлган ишга кираётганда, диплом ёки мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган ҳужжат.

Ишга кираётган шахснинг паспорти (ID карта) ҳақиқий бўлмаса, ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин.

Ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Chat