Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 19714 марта ўқилди

Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи ва ходимнинг ўзаро келишуви бўйича белгиланади.

► Меҳнат ҳақи ходимнинг ишлаган даври ва бажарган иши учун берилади.

Меҳнат ҳақининг энг кам миқдори

Меҳнат ҳақининг шакли (натура ва пул кўринишида)
  • Меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади. Меҳнатга ҳақ, қоида тариқасида, пул шаклида тўланади. Меҳнат ҳақини натура шаклида тўлаш тақиқланади (истисно сифатида қишлоқ хўжалиги вакиллари ходимларга меҳнат ҳақини ўзлари етиштирган ва қайта ишланган маҳсулотлар билан (натура) тўлаши мумкин).
  • Ходимларга иш ҳақи улар ишлаётган жойда тўланади.
  • Иш ҳақини тақиқланган шаклларда тўлаганлик учун мансабдор шахсларга маъмурий жарима белгиланган.

Ортиқча тўланган иш ҳақини қайтариш
  • Иш ҳақи ҳисоб-китобдаги хато натижасида ортиқча тўланган бўлсагина ходим томонидан қайтарилади. Иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган ортиқча тўловлар қайтарилмайди.

Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари
  • Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Қоида тариқасида ҳар ойнинг 15 санасида аванс тўлови, кейинги ойнинг 5 санасигача ойлик маош берилади.

Меҳнат ҳақи шартларини ўзгартириш
  • Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ходимнинг розилиги билан ёки розилигисиз ўзгартирилиши мумкин.
  • Меҳнатга ҳақ тўлашнинг шартларини ходим учун ноқулай томонга ўзгартиришга унинг розилиги билан амалга оширилади.

Қуйидаги ҳолларда ходимнинг розилигисиз меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ўзгартирилиши мумкин:

  • технологияда, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши натижасида аввалги шартларини сақлаб қолиш мумкин бўлмаса;
  • қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда йўл қўйилиши мумкин.

Бўлажак ўзгартириш ҳақида ходим камида 2 ой олдин огоҳлантирилади.

Меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш

Ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш унинг ёзма розилиги билан ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.

Ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан қуйидаги ҳолларда ушлаб қолиниши мумкин.

  • белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
  • суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
  • олдиндан берилган мақсадли пуллар бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;
  • меҳнат таътили бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун;
  • ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун;
  • интизомий жазо тариқасида тайинланган жаримани ундириш учун.

Табиий-иқлим ва турмуш шароитлари ноқулай бўлган жойларда меҳнат ҳақига район коэффициентлари ва устамалар белгиланади.

Chat