Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 116786 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикасидан чиқиш учун биометрик паспорт расмийлаштириш керак.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2021 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ, кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлатлар ҳудудига Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалда қўлланилаётган 2011 йилги намунадаги биометрик паспортидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасидан чиқиши мумкин.

Биометрик паспортни олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади
  • белгиланган шаклдаги ариза-анкета;
  • биометрик паспорт ёки ID-карта ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
  • илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);
  • ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
  • процессуал мажбурлов чораси бекор қилинганлиги ҳақида тасдиқланган қарор нусхаси (хорижга чиқиш биометрик паспортнинг амал қилиши суд ажрими билан тўхтатиб турилганида);
  • ҳарбий гувоҳноманинг ёки чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси ёхуд мудофаа ишлари бўлимининг белгиланган намунадаги маълумотномаси — ҳарбий хизматга мажбурлар учун;
  • давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;
  • ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги — вояга етмаганлар учун;
  • фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти — вояга етмаганлар учун.

Чет элга чиқиш паспорти 10 иш кунида берилади.

Биометрик паспорт қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади
  • туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача — 2 йил муддатга;
  • бир ёшдан 25 ёшгача — 5 йил муддатга;
  • 25 ёшдан ошган шахсларга — 10 йил муддатга.

2018 йилнинг июнь ойидан 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган қизлар билан суҳбат ўтказиш тартиби бекор қилинди. Улар хорижга чиқиш визасини умумий асосда олишади. Батафсил ҳаволада танишинг.

2022 йил 1 августгача давлат хизмати ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилилиши амалиётга тўлиқ жорий қилинади.

Chat