Шрифт ўлчами
Кўриниш
Ушбу нафақа тури қуйидаги шахсларга тайинланади:
Нафақа миқдори 698 000 сўмни ташкил қилади.
Нафақа тайинлаш тўғрисидаги мурожаат:
Нафақа барча зарур ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда мурожаат қилинган кундан бошлаб тайинланади.
Нафақа тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор судга шикоят қилиш мумкин.
Савол: Н. исмли шахс вояга етмаган ўғли болаликдан ногиронлик нафақаси олиб келаётганлиги, яқинда эса унга нисбатан боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланганлиги, шундай ҳолатда ўғли ногиронлик нафақаси ёки боқувчисини йўқотганлик пенсиясидан бирини олиш ҳуқуқини йўқотиши ёки йўқотмаслиги ҳақида тушунтириш беришни сўради.
Жавоб: Ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшга тўлмаган болага тайинланган нафақа унга бошқа пенсиялар ва нафақалар, шу жумладан, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақаси олишидан қатъи назар тўланади.
Демак, Н. исмли шахснинг вояга етмаган ўғли ушбу ҳолатда бир вақтнинг ўзида, ҳам ногиронлик нафақасини, ҳам боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга.