Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6196 марта ўқилди

Агентликнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари:
  • ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсати, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
  • ёшлар сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
  • ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларни "Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари!" ғояси атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;
  • ёшларга оид дастурлар, лойиҳалар ва илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш учун ижтимоий буюртма шаклида ажратиладиган давлат грантлари ва субсидияларни тақсимлаш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;
  • тарбия муассасаларини тамомлаган етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш ва бандлигини таъминлаш ва бошқалар.

Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури қуйидагиларни назарда тутади:
  • ёшларнинг инновацион, амалий ва истиқболли лойиҳаларига грант маблағлар ажратилади;
  • ҳудудларда ёшлар бандлигига кўмаклашиш мақсадида қудуқлар бурғулаш (қазиш), суғориш воситалари харид қилиш, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидиялар ажратилади;
  • ёшларнинг халқаро фан олимпиадалари ва танловларда ҳамда ёш тадбиркорларнинг халқаро форум ва ярмаркалардаги иштирокини таъминлаш, ёшларнинг халқаро меҳнат бозорларига чиқишига кўмаклашилади;
  • иқтидорли ва жамоат ишларида фаол бўлган ёшларни (биринчи навбатда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларнинг фарзандлари) бепул йўлланмалар асосида оромгоҳларга юборилади;
  • ёшларни келгусида тегишли соҳада малакали мутахассис бўлиб етишишлари, шу жумладан тадбиркорликка ўқитиш учун мамлакатимизда юқори натижаларга эришган соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда ўқув машғулотлар ўтказилади;
  • битирувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида барча ҳудудлардаги олий таълим муассасалари базасида бизнес акселераторлар ташкил этилади;
  • Ўзбекистон ёшлари порталини ташкил этиш ва унда ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индекслари ҳамда ёшларга оид қонун ҳужжатлари базаси шакллантирилади;
  • ёшларни тадбиркорлик ва ишбилармонликка қизиқтириш ҳамда уларга бундай фаолиятни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатларини ўргатиш мақсадида жойлардаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларига бизнес саёҳатлар ташкил этилади;
  • ёшларни касбга ўргатиш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, ёш тадбиркорларга ҳуқуқий, бухгалтерия, маркетинг, брендинг, банк, суғурта, меҳнат ва бошқа соҳаларда амалий кўмак кўрсатиш учун консалтинг хизматлари харажатлари қопланади;
  • кўргазмали савдо ярмаркалари ташкил этилади ва бошқалар.

Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари:
  • дастурда белгиланган тадбирлар, шунингдек, Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни тўлиқ ва сифатли амалга оширишда яқиндан кўмаклашиш;
  • ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи ваколатли вазирлик идора ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • мазкур Фармонда белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ҳажмда ва самарали амалга оширилишини таъминлаш, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўриш;
  • Фармон ижросининг доимий мониторинги ва таҳлилини олиб бориш ҳамда уларнинг натижалари юзасидан ҳар чоракда Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот ва асослантирилган таклифлар киритиб бориш.

2021 йил 1 январдан:
  • ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тадбирларни "Yoshlar – kelajagimiz" жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш, ажратилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация ва субсидиялар бериш тартиби бекор қилинади;
  • лойиҳаларни кредитлаш бозор тамойиллари асосида тўғридан-тўғри тижорат банклари томонидан амалга оширилади.

Chat