Сайт тест режимида ишламоқда

Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 904 марта ўқилди

Апостиль қўйиш — ҳужжатни (ОТМ битирганлик ҳақидаги диплом, аттестат, илмий унвон ва даражалар ҳақидаги диплом) имзолаган сифатида иш кўрган шахс имзосининг ҳақиқийлигини ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун зарур бўлган расмий тартиб-қоида.

Ваколатли орган: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • ариза;
  • ариза берувчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси;
  • расмий ҳужжат икки нусхада;
  • квитанция.

Апостил қўйиш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилади.

Муддат:

Аризани кўриб чиқиш муддати - 5 иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак (аниқ мансабдор шахснинг имзо қўйиш ҳуқуқига ваколатларини тасдиқлаш ва (ёки) ҳужжат чиқадиган ташкилотнинг муҳри босма изи намунасини талаб қилиш зарур бўлмаган тақдирда);

намуналар ва ҳужжатлар талаб қилиш зарур бўлган ҳолларда - 20 иш кунидан ошмаслиги зарур.

Аризани электрон шаклда юборишингиз мумкин.

Chat