
Рухсатнома — иш берувчига Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ҳуқуқини берадиган ҳужжат.
- Иш берувчилар томонидан Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини рухсатнома олмай жалб қилиш тақиқланади.
- Рухсатнома иш берувчига унда кўрсатилган сон ва мутахассисликлар (лавозимлар) учун 1 йил муддатга берилади.
Иш берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиши ёки электрон шаклда Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ёхуд онлайн-майдончада рухсатнома олиши мумкин.
Ариза намунаси билан ҳаволада танишинг.
- Аризани кўриб чиққанлик учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Қуйидагилар рухсатнома беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:
- аризада ишончсиз маълумотларни кўрсатиш;
- иш берувчи томонидан сўралаётган чет эл фуқаролари сони ва мутахассисликларининг (лавозимларининг) унинг ишчи кучига бўлган эҳтиёжига мос келмаслиги;
- чет эл фуқаролари меҳнат шартномаси бўйича ишга белгиланган тартибда рухсатномалар ва тасдиқномалар олмай қабул қилинган ҳолатлар мавжуд бўлганда.
► Рухсатноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади.