Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 1606 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикасига кирувчи ёки ундан чиқиб кетувчи шахсларга қарашли ит, мушук ва бошқа номаҳсулдор ҳайвонлар (2 та бошдан кўп бўлмаган) ва паррандалар (10 та бошдан кўп бўлмаган) учун ветеринария сертификати берилади.

Ваколатли ташкилот:

  • товарнинг жойлашиш (расмийлаштириш) манзили бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бош давлат ветеринария инспектори

Тўлов: бепул.

Муддат

Ветеринария хизматлари:

  • эпизоотик ҳолатни ўрганиб чиқиш – 2 иш куни ичида;
  • қўшимча лаборатория текширувлари ўтказиш зарур бўлганда – 3 ҳафтагача;

Бош Давлат ветеринария инспектори (ўринбосари):

  • Мурожаатни кўриб чиқиш – 3 кун ичида;
  • Рухсатнома юбориш – 1 иш куни ичида.

Туман (шаҳар) давлат ветеринария инспектори:

  • Гувоҳнома расмийлаштириш – 1 иш куни ичида.

Ветеринария назорат пункти ходими:

  • Сертификатни расмийлаштириш – товарлар чегарага келтирилганда 4 соат ичида.

Chat