Резидент ва норезидент жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва олиб чиқишга Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмайдиган сумма доирасида рухсат берилади.
Кўрсатилган суммадан ортиқча Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини жисмоний шахслар — резидентлар томонидан олиб чиқишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош бошқармаларининг рухсати билан йўл қўйилади.
Хизмат учун тўлов: бепул.
Муддат: 10 кун.
Рухсатноманинг амал қилиш муддати - 3 ой.