Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 104 марта ўқилди

Special Educational Needs (RU) - Decide Project

Уйда якка тартибда таълим олиш жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож ва тиббий кўрсатмаларга кўра доимий ёки вақтинча умумий ўрта таълим ташкилотлари ва жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар)га қатнай олмайдиган болалар учун ташкил этилади.

Ўқувчиларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида мактабнинг тегишли синфида ўқиётган болалардан 2 ёшга ошган ўқувчиларни ҳам ушбу синфда уйда якка тартибда таълим олишга жалб қилишга рухсат этилади.

Мактаб директорлари мактаб жойлашган ҳудудда яшайдиган ўқувчиларни аниқлайдилар, рўйхатга оладилар ҳамда уларни уйда якка тартибда таълим олиш учун жалб қилиш чораларини кўрадилар.
Ўқувчининг уйда якка тартибда таълим олишини белгилаш унинг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббий-маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосасига асосан туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан амалга оширилади.

Тиббий кўрик тиббий-маслаҳат комиссиясига мурожаат қилинган кундан бошлаб 3 кун ичида ўтказилади.

Тиббий хулоса 6 ой муддатга ёхуд тўлиқ ўқув йилига берилади ҳамда тиббий-маслаҳат комиссиясининг раиси, аъзолари ва унинг ишига жалб қилинган бошқа мутахассислар томонидан имзоланиб, даволаш-профилактика муассасасининг муҳри билан тасдиқланади.

Ота-оналар фарзандларининг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тўғрисидаги ариза билан мактаб директори номига мурожаат қиладилар.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
  • ўқувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси;
  • ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели (таълим олган бўлса);
  • тиббий-маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосаси.

Ўқув режасидаги ҳафталик соатлар миқдори 1 — 4-синфлар учун 8 соат, 5 — 9-синфлар учун 10 соатни, 10-11-синфлар учун 12 соатни ташкил қилади.

Дарс машғулотларининг ўқитувчилар томонидан ўз вақтида ва сифатли олиб борилиши ҳамда ўқув дастурларининг тўлиқ бажарилиши мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан назорат қилинади.

Уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар РЎЙХАТИ.

Chat