Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 106 марта ўқилди

Ойлик пул компенсацияси тўлови уни олиш ҳуқуқига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган, енгил автомобиль, мотоаравача ёки мотоциклга эга бўлган ва улардан фойдаланадиган шахсларга тайинланади.

Ойлик пул компенсацияси тўлови кўрсатиб ўтилган шахсларнинг яшаш жойи бўйича пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органлар томонидан пенсиялар ва нафақаларни тўлаш учун белгиланган муддатларда, алоҳида қайдномалар бўйича тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот орқали амалга оширилади.

1941 — 1945 йиллардаги уруш, бошқа урушлар даврида, шунингдек Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишда ҳаракатдаги армия таркибига кирган ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда хизматни ўташда ярадор, майиб бўлиш, контузияга учраш ёки касал бўлиш оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар ойлик пул компенсациясини олиш ҳуқуқига эга бўлган уруш ногиронлари ҳисобланади.

Қуйидаги шахслар уруш ногиронларига тенглаштирилади:

  • собиқ СССР ва Ўзбекистон Республикаси чегараларини ҳимоя қилишда ярадор, майиб бўлиш, контузияга учраш ёки касал бўлиш оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар;
  • 1941 йил 22 июндан 1954 йил 31 декабргача бўлган даврда собиқ СССР ҳудудида ҳаракат қилган қирувчи батальонлар, взводлар ва халқни ҳимоя қилиш отрядларида бўлган даврда ярадор, майиб бўлиш, контузияга учраш ёки касал бўлиш сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
  • фронт яқинида жойлашган темир йўл участкалари, мудофаа чизиғи иншоотлари, ҳарбий-денгиз базалари, аэродромлар ва бошқа ҳарбий объектлардаги ишларда қатнашган ҳамда 1941 — 1945 йиллардаги уруш йилларида ҳарбий ҳаракатлар минтақаларида ярадор, майиб бўлиш, контузияга учраш ёки касал бўлиш сабабли ногирон бўлиб қолган ходимлар;
  • 1941 — 1945 йиллардаги уруш йилларида партизан отрядлари ва қўшилмаларида ёхуд яширин ишларда бўлиш даврида ярадор, майиб бўлиш, контузияга учраш ёки касал бўлиш оқибатида ногирон бўлиб қолган шахслар;
  • 1941 — 1945 йиллардаги уруш йилларида ҳаракатдаги армия таркибида ишлаган даврда ярадор, майиб бўлиш, контузияга учраш ёки касал бўлиш оқибатида ногирон бўлиб қолган эркин ёлланганлар таркибига кирган шахслар;
  • ички ишлар органлари, давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг бошлиқлар ва оддий аскарлар таркибига кирадиган, жанговар ҳаракатлар олиб борилган мамлакатларда тинчлик ўрнатиш кучларида қатнашиш ҳамда байналмилал бурчни бажариш билан боғлиқ ярадор, майиб бўлиш, контузияга учраш ёки касал бўлиш оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилари;
  • ички ишлар органлари, давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг бошлиқлар ва оддий аскарлар таркибига кирадиган, ҳарбий хизмат мажбуриятини бажариш (хизмат вазифасини ўташ) билан боғлиқ ярадор, майиб бўлиш, контузияга учраш ёки касал бўлиш оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилари;
  • ўқув ёки синов йиғинларига чақирилган ҳамда ушбу йиғинларни ўташ даврида хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ярадор, майиб бўлиш, контузияга учраш ёки касал бўлиш оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматга мажбурлар.
Chat