Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Қатар билан иқтисодий битимлар имзоланди

  • 29.08.2023
  • 341 марта ўқилди

Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарорлари (ПҚ–287-сон, ПҚ–288-сон, 28.08.2023 й.) қабул қилинди

Қарорлар билан Ўзбекистон ҳамда Қатар Давлати Ҳукуматлари ўртасида қуйидаги битимлар тасдиқланди:

  • инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги;
  • даромад солиқлари бўйича икки ёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги.

Мазкур битимлар 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган.

Шунга кўра, тегишлича Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар этиб белгиланди. 

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Chat