Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилади

  • 07.09.2023
  • 512 марта ўқилди

Крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилади

Президент томонидан имзоланган ЎРҚ–866 сонли қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олаётган юридик шахслар давлат божини Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан белгиланадиган миқдорда ва тартибда тўлайди.

Шунингдек, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан берилади.
 

Chat