Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–873-сон, 30.10.2023 й.) билан “Прокуратура тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

  • 31.10.2023
  • 705 марта ўқилди

Унга кўра:

  • Вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Бош прокурор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Бош прокурор тақдимига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
  • Прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ, прокуратура органлари ва муассасалари ходимларига даражали унвонлар ва ҳарбий унвонлар бериш ҳамда улардан маҳрум этиш, уларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тартиби ушбу Қонунда, Президент томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомда, шунингдек бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Chat