Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Фаластин халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун 1,5 миллион АҚШ доллари ажратилади

  • 03.11.2023
  • 275 марта ўқилди

Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига гуманитар ёрдам ажратиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–354-сон, 01.11.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA) томонидан олиб борилаётган Фаластин халқи учун гуманитар ёрдам кўрсатиш тадбирларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Агентликка гуманитар ёрдам кўрсатиш учун 1,5 миллион АҚШ доллари ажратилади.

Chat