Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан апелляция шикоятини бериш муддати қисқартирилди

  • 26.12.2023
  • 484 марта ўқилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–884-сон, 25.12.2023 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди

Шунга кўра, маъмурий ишлар бўйича суд қарорларини қайта кўриш босқичларига тафтиш инстанцияси киритилди.

Туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишлар вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция  ёки кассация тартибида кўрилган ишлар Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўрилиши белгиланди.

Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан апелляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилди.

Апелляция барча материаллар келиб тушгандан 15 суткада апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозим.

Маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор устидан берилган апелляция 1 сутка ичида кўрилади.

Chat