Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Айрим истеъмол товарларига нисбатан божхона божи ноль ставкада қўлланилиши узайтирилди

  • 29.12.2023
  • 321 марта ўқилди

Истеъмол бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–217-сон, 28.12.2023 й.) қабул қилинди. 

Фармонга кўра, Президентнинг 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сонва 2023 йил 23 мартдаги ПФ-41-сон фармонлари билан 2024 йил 1 январга қадар импорт божхона божининг ноль ставкалари белгиланган товарларга импорт божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Бундан ташқари, 2024 йил 1 январдан 2025 йил 1 январга қадар янги сўйилган, совитилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлар (ТИФ ТН коди 0207) ва кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракцияларини Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилиши белгиланди.

Chat