Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Электромобиль ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш қуввати босқичма-босқич йилига 500 минг донагача оширилади

  • 20.03.2024
  • 203 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикасида электромобиль ва гибрид автомобиллар ҳамда уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги инвестиция шартномасини тасдиқлаш ҳақида”ги Президент Қарори (ПҚ-132-сон, 18.03.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, инвестиция шартномасига қуйидаги масалаларни қўшиш бўйича Инвестор билан музокаралар олиб борилади:

  • Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг кейинги даврларида электромобиль ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш қувватини босқичма-босқич йилига 500 минг донагача ошириш;
  • Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг кейинги даврларида ишлаб чиқариладиган электромобиль ва гибрид автомобилларнинг маҳаллийлаштириш даражасини 60 фоизгача етказиш;
  • маҳаллий аҳоли учун 10 000 та янги иш ўринларини яратиш;
  • ишлаб чиқарилган электромобиль ва гибрид автомобилларни Қўшма корхона томонидан белгиланган экспорт давлатларидан ташқари доимий равишда экспорт қилинадиган давлатлар рўйхатини кенгайтириш;
  • сифатли ва хавфсиз электромобиль ва гибрид автомобилларни харид қилиш, уларнинг маҳаллий иқлим шароитларига мувофиқлигини таъминлаш ҳамда кафолатли сервис хизматини кўрсатиш бўйича истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чиқиш;
  • барча автомобиль ишлаб чиқарувчи корхоналарга, шу жумладан Инвесторга, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган имтиёз ва преференцияларни беришда тенг шартлар ва шароитларни яратиш.
Chat