Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

#Куннинг муҳим янгиликлари: Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмлари жорий қилиниши жадаллаштирилади

  • 08.05.2024
  • 65 марта ўқилди

Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-72-сон, 03.05.2024 й.) 

Фармонга кўра,  пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида 2024–2027 йиллар давомида:

  • тутзорлар ер майдони 160 минг гектарга, дала четларидаги якка қатор экилган тут дарахтлари сони 500 миллионга;
  • республикада ипак қурти уруғига бўлган эҳтиёжни маҳаллийлаштириш даражаси 80 фоизга;
  • республикада ишлаб чиқариладиган хом ипак сифати 5А классга ҳамда уни қайта ишлаш даражаси 75 фоизга етказилади.

Президент Фармонида (ПФ–85-сон) назарда тутилган 105 минг гектар ер майдони “E-auksion” электрон савдо платформасига ижарага бериш учун аниқланган бошланғич баҳосининг 10 фоизи миқдоридаги нарх билан жойлаштирилади.

Chat