Юридическая консультация - бесплатно, быстро, всем!

  • 6834 количество просмотров

Т/р

Имтиёз олувчилар тоифаси

Ижтимоий имтиёзларнинг турлари

Норматив-ҳуқуқий асоси

Масъул вазирлик

ва идоралар

  1.  

Ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларидан иборат бўлган ва ходимлар умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этадиган ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди меҳнатга ҳақ тўлаш умумий фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган юридик шахслар

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғида имтиёз.

Солиқ кодекси,
429-модда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

  1.  

уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар,

болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, болалигидан ногиронлиги бўлган шахс, доимий парваришни талаб этадиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота ёки она

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблашда жами даромади камайтирилади (солиқ солишдан қисман озод этилади)

Солиқ кодекси,
380-модда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

  1.  

I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ ставкаларига асосан тўланганда имтиёз

Солиқ кодекси,
383-модда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

  1.  

Ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари бўлган ва умумий ходимлар сонида ногиронлиги бўлган шахслар камида 50 фоизни ташкил этадиган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармаси меҳнатга ҳақ тўлаш умумий фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган солиқ тўловчилар

Фойда солиғи ставкаларида имтиёз

Солиқ кодекси,
337-модда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

  1.  

уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслар,

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод этиш.

Солиқ кодекси,
436-модда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

  1.  

Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланувчи солиқ тўловчилар

Ижтимоий солиқнинг камроқ ставкада белгилаш

Солиқ кодекси,
405-модда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

  1.  

уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонунчилик билан белгиланадиган, уларга тенглаштирилган шахслар,

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

Мол-мулк солиқ солишдан тўлиқ ёки қисман озод этилади

Солиқ кодекси,
421-модда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

  1.  

Ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари, “Нуроний” жамғармаси ва “Ўзбекистон Чернобилчилари” ассоциацияси бўлган, умумий сонида ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва 1941 — 1945 йиллардаги меҳнат фронти ветеранлари 50 фоиздан кам бўлмаган ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва 1941 — 1945 йиллардаги меҳнат фронти ветеранларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизидан кам бўлмаган солиқ тўловчилар

Айланмадан олинадиган солиқдан озод этиш

Солиқ кодекси,
467-модда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

  1.  

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга ёши ва соғлиғининг ҳолати ҳисобга олинган ҳолда ҳар йилги асосий узайтирилган - ўттиз календарь кун таътил берилади

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

  1.  

Ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага ва I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга

ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага ва I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга олти ой ўтгунига қадар хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили берилади

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

  1.  

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган
ота-онасининг бири (ота-онанинг ўрнини босувчи шахс)

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга - ҳар йили ўн тўрт календарь кунгача, ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онасининг бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга) - ҳар йили ўн тўрт календарь кунгача хоҳишига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътил мажбурий тартибда берилади

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

  1.  

Ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бири (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс)

Улар фақат ўз ёзма розилиги билан тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиниши, шунингдек хизмат сафарига юборилиши мумкин

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

  1.  

Ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онадан бири (ота-она ўрнини босувчи шахс)

 ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

  1.  

Ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бирининг (ота-она ўрнини босувчи шахс

Иш берувчи ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бирининг (ота-она ўрнини босувчи шахснинг), парваришлашни амалга ошираётган шахснинг илтимосига кўра тиббий хулосага мувофиқ тўлиқсиз иш вақти белгилайди

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

  1.  

Ўн саккиз ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бирининг (ота-она ўрнини босувчи шахс

уларнинг хоҳишига кўра, ҳар йили иш ҳақи сақланмаган ҳолда давомийлиги камида ўн тўрт календарь кун бўлган таътил берилади

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

  1.  

Ногиронлиги бўлган шахслар

“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланган иш ўринларининг энг кам сони ҳисобидан захирадаги иш ўринларига маҳаллий меҳнат органлари йўлланмасига кўра ишга жойлашиш кафолатланади

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

  1.  

Ногиронлиги бўлган шахслар

Ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан уларга соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма бўлган ишларда фойдаланиш тақиқланади.
Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўлиқсиз иш вақти режими тўғрисидаги, юкламани камайтириш ҳақидаги ва меҳнатнинг бошқа шарт-шароитлари тўғрисидаги тавсиялари иш берувчи томонидан бажарилиши мажбурийдир

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

  1.  

Ногиронлиги бўлган шахслар

Ногиронлиги бўлган шахслар фақат дастлабки мажбурий тиббий кўрикдан ўтганидан кейин ишга қабул қилинади ва кейинчалик ҳар йили мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиб турилиши лозим.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг мажбурий тиббий кўриклари иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

  1.  

Ногиронлиги бўлган шахслар

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тавсияларига мувофиқ белгиланади, лекин олти кунлик иш ҳафтасида - олти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида - етти соату ўттиз дақиқадан ортиб кетмаслиги керак

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

  1.  

Ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган шахсларни парваришлаётган ходимлар

табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатлар, ишлаб чиқаришдаги авариялар, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, шунингдек ёнғинлар, тошқинлар, зилзилалар, эпидемиялар ёки эпизоотиялар рўй берган тақдирда ҳамда аҳолининг ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда иш берувчида тегишли техник ва ташкилий имкониятлар мавжуд бўлганда вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтишга ҳақли

Меҳнат кодекси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

  1.  

Ногиронлиги бўлган шахслар

 Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказида стационар шароитда даволаниш учун йўлланма бериш

ЎРҚ-641, 15.10.2020 й.

ВМҚ-89, 17.05.2006 й.

ВМҚ-539 14.10.2023 й.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

  1.  

Ногиронлиги бўлган шахслар

тўловдан озод қилган ҳолда ёки имтиёзли шартлар асосида махсус ўқув қўлланмалари ва адабиётлар, шунингдек сурдотаржимонлар хизматларидан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш

ЎРҚ-641, 15.10.2020 й.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,                  Олий таълим, фан ва инновацициялар вазирлиги

  1.  

Ногиронлиги бўлган шахслар

Давлат мулки бўлган спорт объектлари ва иншоотларининг спорт заллари ҳамда хоналарини спорт билан шуғулланиш учун бепул асосда тақдим этилади

ЎРҚ-641, 15.10.2020 й.

Спорт вазирлиги

  1.  

Ногиронлиги бўлган шахслар

Ногиронлиги бўлган шахслар спорт иншоотлари объектларидан, дам олиш объектларидан, шунингдек туристик объектлардан фойдаланишади, шу жумладан бепул асосда фойдаланишади

ЎРҚ-641, 15.10.2020 й.

Спорт вазирлиги,

Туризм қўмитаси

  1.  

Фуқаролар,

Ногиронлиги бўлган шахслар

Ногиронликни белгилаш (ўзгартириш)

ЎРҚ-641, 15.10.2020 й.
ВМҚ-62, 08.02.2022 й.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

  1.  

Ногиронлиги бўлган шахслар, Ногиронлиги бўлган болалар ҳамда ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахслар

Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари учун сертификат бериш

ЎРҚ-641, 15.10.2020 й.
ВМҚ-411, 01.07.2021 й.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

  1.  

Ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз отага ёки онага, шунингдек кўп болали оилаларнинг ота-оналарини квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотлар,

ногиронлиги бўлган шахслар

Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга субсидия

ЎРҚ-642, 20.10.2020 й.
р.р. 3163, 31.05.2019 й.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

  1.  

1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс,

Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар,

ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахслар учун ва ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахсга сафарларда ҳамроҳлик қилувчи шахс

Шаҳар йўловчилар транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) бепул фойдаланиш

ЎРҚ-278-1, 30.08.1996 й.

Транспорт вазирлиги

  1.  

I ва II гуруҳ ногиронлари, болаликдан ногиронлар,

шошилинч ётқизилиши талаб қилинадиган беморлар

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига бепул йўлланма (ордер)лар ажратиш

ПФ-3214, 26.02.2003 й.
ПФ-5216, 30.10.2017 й.
ВМҚ-264, 08.06.2004 й.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

  1.  

1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва қатнашчилар,

кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар,

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари

Уй - жой - коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойда компенсация пули

ПФ-3227, 27.03.2003 й.
ПФ-4715, 14.04.2015 й.
ВМҚ-592, 13.10.2022 й. (1-низомга 1 ва 2 иловалар)
Миқдори:
ПФ-4715, 14.04.2015 й.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

  1.  

Белгиланган касалликка чалинган ва ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола деб топилган болаларнинг қонуний вакили

Парваришлаш нафақаси

ПФ-74, 17.02.2022 й.
ВМҚ-119, 23.03.2023 й
.

ИҲМА

  1.  

Ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар жумласига кирувчи ногиронлиги бўлган шахслар

Соғломлаштириш учун ҳар йили бир йўла бериладиган моддий ёрдам

ПФ-3079, 30.05.2002 й.
ВМҚ-188, 31.05.2002 й

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

  1.  

1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар

Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар

Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар;

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига  бепул йўлланма (ордер)лар ажратиш

ПФ-3214, 26.02.2003 й.
ПФ-5216, 30.10.2017 й.
ВМҚ- 264, 08.06.2004 й.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

  1.  

Касаначилик ёки ҳунармандчилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахслар

Касаначилик ёки ҳунармандчилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи бўйича субсидия

ПФ-91, 12.06.2023 й.
ВМҚ-307, 22.07.2023 й.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

  1.  

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида истиқомат қилаётган ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар, ногиронлиги бўлган шахслар

Темир йўл ва авиайўловчилар чипталарини сотиш 50 фоизлик имтиёзли тарифлар бўйича амалга оширилиши

ПФ-213, 31.08.2022 й.

Транспорт вазирлиги

  1.  

Умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус таълим ташкилоти ёхуд бошланғич профессионал таълим касб-ҳунар мактабини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатга эга I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек ногиронлиги бўлган болалар

Олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда 2 фоизли квота ажратилади

ПФ-5270, 01.12.2017 й.
ВМҚ-417, 02.06.2018 й.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

  1.  

"Саҳоват" интернат уйларида ҳамда Уруш ва меҳнат фаҳрийлари учун Республика пансионатида яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар

Тўлиқ давлат таъминотида яшовчи ногиронлиги бўлган шахсларга шахсий сарф-харажатлари учун тайинланган ойлик пенсия миқдорининг 20 фоизи  тўланади

ПФ-6195, 25.03.2021 й.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

  1.  

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар (6-7 ёшдан катта) (жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар) (кўзи ожиз (кўр),  болалар; заиф кўрадиган ва кейинчалик кўр бўлган болалар; нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар;
таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган болалар;
психик ривожланиши суст бўлган болалар;
ақли заиф болалар.

ихтисослаштирилган таълим муассасаларида (мактаб ва мактаб-интернатлар) ижтимоий хизматларни кўрсатиш

ПҚ-4860, 13.10.2020 й.
ВМҚ-638, 12.10.2021 й.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

  1.  

Алоҳида шароитларда даволаниш ва соғломлаштиришга, таълим ва тарбия олишга муҳтож болалар (7 ёшдан катта), (I — IV даража сколиоз билан касалланган;
сил ва нафас олиш органларининг сурункали касалликларига чалинган, алоҳида шарт-шароитларда даволаш ва соғломлаштиришга муҳтож бўлган мактаб ёшидаги болалар)

Санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида ижтимоий хизматларни кўрсатиш

ПҚ-4860, 13.10.2020 й.
ВМҚ-638, 12.10.2021 й.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

  1.  

Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган,  мактаблар, мактаб-интернатларга қатнай олмайдиган  болалар

Уйда якка тартибда таълим бериш хизматини кўрсатиш

ПҚ-4860, 13.10.2020 й.
ВМҚ-638, 12.10.2021 й.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

  1.  

6 ёшдан 18 ёшгача бўлган жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни аниқлаш ва уларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига (6 ёшдаги болаларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларидаги тайёрлов гуруҳларига) юбориш учун хулоса бериш.

ПҚ-4860, 13.10.2020 й.
ВМҚ-638, 12.10.2021 й.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

  1.  

18 ёшгача жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари
бўлган болалар

Ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг қизиқиши, қобилияти ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунар танлаш ҳамда келажакда эгаллайдиган касблари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишларига кўмаклашиш

ПҚ-4860, 13.10.2020 й.
ВМҚ-638, 12.10.2021 й.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

  1.  

Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган мактабгача ёшдаги болалар

Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлар ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотларида (давлат) хизматларни кўрсатиш

ПҚ-3955, 30.09.2018 й.
ВМҚ-391, 13.05.2019 й.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

  1.  

Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари мактабгача ёшдаги болалар

 

 

тация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида хизматларни кўрсатиш

ПҚ-3955, 30.09.2018 й.
ВМҚ-391, 13.05.2019 й.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

  1.  

ота-оналар тўлови ундирилмайдиган болаларнинг ривожланишидаги жисмоний ёки психик нуқсонларнинг тасдиқланган рўйхатида кўрсатилган ривожланишидаги жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болалар

Мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловлардан озод этган ҳолда болаларга хизмат кўрсатиш

ПҚ-744, 12.12.2007 й.
ПҚ-2455, 22.12.2015 й.
ПҚ-5020, 05.03.2021 й.
р.р. 2821, 23.08.2016 й.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

  1.  

Ёшлар, шу жумладан жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар

Паралимпиячиларнинг матонат мактабида ижтимоий хизматлар кўрсатиш

ПҚ-5114, 18.05.2021 й.
ПҚ-270, 06.06.2022 й.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

  1.  

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзолари

Касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма билан таъминлаш.

ПҚ-149, 01.03.2022 й.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси

  1.  

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да рўйхатда бўлган ёки «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзолари

дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш.

ПҚ-149, 01.03.2022 й.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси

  1.  

Ногиронлиги бўлган ёшлар (14-30 ёш)

Нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатишга субсидия

ПҚ-57, 21.12.2021 й.
ВМҚ-341, 21.06.2022 й.

Ёшлар ишлари агентлиги

  1.  

Ногиронлиги бўлган ёшлар (14-30 ёш)

Нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўргатиш даврида яшаш ва транспорт харажати учун субсидия

ПҚ-57, 21.12.2021 й.
ВМҚ-341, 21.06.2022 й.

Ёшлар ишлари агентлиги

  1.  

Ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий солиқ тўлаган иш берувчилар (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно)

2024 йил 1 мартга қадар ногиронлиги бўлган шахслар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қайтариб бериш

ПҚ-57, 21.12.2021 й.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси

  1.  

Иш жойини ногиролнлиги бўлган шахслар учун мослаштирган тадбиркорлик субъектлари

Ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи харажатларини қоплаш учун субсидия

ПҚ-4804, 11.08.2020 й.
р.р. 3163, 31.05.2019 й.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

  1.  

АБКМда рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни ишга қабул қилган ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачилар

АБКМда рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни иш ҳақи тўлаш харажатларини қоплаш учун субсидия

ПҚ-4850, 06.10.2020 й.
р.р. 3163, 31.05.2019 й.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

  1.  

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчилар (юджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно)

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия

ПҚ-57, 21.12.2021 й.
ВМҚ-203, 20.04.2022 й.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

  1.  

Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатиб, махсус сертификат олган ҳамда тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган ногиронлиги бўлган ёшлар (14-30 ёш)

Асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия

ПҚ-57, 21.12.2021 й.
ВМҚ-341, 21.06.2022 й.

Ёшлар ишлари агентлиги

  1.  

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар (30 ёшдан ошган) ва (ёки) уларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъий назар) фарзандлари.

Дори-дармон олиб бериш ёки мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун маблағ зарур бўлган ҳолатларда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ва сектор раҳбари хулосалари билан тиббий муолажа харажатларини тўлаб бериш.

ПҚ-5020, 05.03.2021 й.
ВМҚ-145, 31.03.2022 й.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

  1.  

Ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги абитуриентлар

Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун тўлов ундирилмайди

ПҚ-4319, 14.05.2019 й.
ВМҚ-468, 07.06.2019 й.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

  1.  

Кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар

Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига ўқишга қабул қилишда тилни билиш бўйича миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатни тақдим этиш талаб этилмайди.

ПҚ-407, 20.10.2022 й.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

  1.  

Давлат буюртмачиларига электрон кооперация биржаси порталида рўйхатдан ўтган, ишловчи ходимлари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат ва ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган, ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар

Давлат буюртмачилари мазкур тоифадаги юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харид қилиш бўйича тўғридан - тўғри шартномалар тузади.
Қиймати 6000 хБҲМгача бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) харидига оид шартномалар ва уларга қўшимча келишувлар “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” давлат унитар корхонасида экспертизадан ўтказилмайди.

ПҚ-57, 21.12.2021 й.

Давлат буюртмачилари

  1.  

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар ва уларга ғамхўрлик қилувчи (йўлда кузатиб борувчи) бир нафар фуқаро учун давлат идоралари ва ташкилотлари томонидан, шу жумладан давлат хизматлари марказлари, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият муассасаларида фуқароларнинг бевосита ҳозирлигида (жойида) кўрсатиладиган хизматлардан навбатсиз фойдаланиш, давлат идоралари раҳбарлари (мансабдор шахслари) қабулига навбатсиз кириш бўйича имтиёз берилади.

ПҚ-74, 27.02.2023 й.

Давлат органлари ва ташкилотлари

  1.  

ногиронлиги бўлган болалар

Стационар тиббиёт муассасаларида ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган шахсга мазкур давр учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади

ПҚ-74, 27.02. 2023 й.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

  1.  

ногиронлиги бўлган болалар

Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ғамхўрлик қилувчи шахслар (ота-онаси ва бошқалар) учун даволаш даврида давлат стационар тиббиёт муассасаларида бепул овқатланиш йўлга қўйилади

ПҚ-74, 27.02. 2023 й.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

  1.  

Амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар

Бепул дори воситалари билан таъминлаш

ВМҚ-204, 22.07.2013 й.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,  Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

  1.  

Руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган (мўътадил даражадаги ақлий заифлик, оғир даражадаги ақлий заифлик, чуқур даражадаги ақлий заифлик, қолдиқ шизофрения ва деменция) шахслар,

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

Руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган 4 – 18 ёш ногиронлиги бўлган болалар

“Мурувват” интернат уйларида тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш

ВМҚ-575, 17.09.2021

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

  1.  

“Темир дафтар” рўйхатига  киритилган Ижтимоий хизматга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзолари мавжуд оилалар,

тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилалар

тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларда яратилаётган янги иш ўринларига ишга жойлаштириш

ВМҚ-250, 28.04.2021 й.

Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари,

  1.  

ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имкони йўқлиги туфайли доимий равишда якка тартибда парвариш қилишга муҳтож психофизик ривожланиши бузилган болалар ота-оналар розилиги билан ва ота-оналари бор-йўқлигидан қатъи назар

Болалар уйларида таълим-тарбия ва даволаш-соғломлаштириш хизматларини кўрсатиш

ВМҚ-171, 13.06.2012 й.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

  1.  

“Темир дафтар” рўйхатига киритилган оилалар

Тиббий хизматлар кўрсатиш

ВМҚ-250, 28.04.2021 й.

Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари

  1.  

“Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган Ижтимоий хизматга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар

тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларда яратилаётган янги иш ўринларига ишга жойлаштириш

ВМҚ-145, 31.03.2022 й.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоят, туман (шаҳар) секторлари

  1.  

“Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизлар (30 ёшдан ошган), шунингдек, уларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) фарзандлари

Тиббий хизмат кўрсатиш

ВМҚ-145, 31.03.2022 й.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоят, туман (шаҳар) секторлари

  1.  

Ногиронлиги бўлган ёшлар (15-30 ёш)

“Имкон таълим” гранти орқали ногиронлиги бўлган ёшларни ахборот технологиялари соҳасининг “Веб дастурлаш”, “График дизайн”, “Социал медиа маркетинг” ва шу каби йўналишларда бепул ўқитиш (“Нажот таълим” марказида ўқитилади).

ВМҚ-550, 11.09.2020 й.

Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

  1.  

Давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган, I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

Ногиронлик нафақаси
(I ва II гуруҳ)

ВМҚ-119, 23.03.2023 й.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

  1.  

Тиббий хулоса мавжуд бўлган тақдирда ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, касалликнинг босқичидан қатъи назар ОИВ инфекциясига ёки орфан касаллигига чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар, шунингдек, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган деб эътироф этилган 18 ёшдан катта шахслар

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа

ВМҚ-119, 23.03.2023 й.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

  1.  

ҳар йили - навбат асосида:
уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;
Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль АЭС ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;

Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийларини санаторийларда соғломлаштириш учун бепул йўлланмаларни бериш

ВМҚ-361, 24.12.2014 й.
ВМҚ-693, 19.11.2021 й.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

  1.  

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган, енгил автомобиль, мотоаравача ёки мотоциклга эга бўлган:
3) меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлар;
4) I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.

Автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси

ВМҚ-223, 30.10.2006 й.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

  1.  

1) Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногиронлиги бўлган шахс бўлиб қолганлар:
а) Чернобиль АЭСда ишлаган ёки ҳалокат натижасида зарарланган зонада ҳалокат оқибатларини тугатиш ишларида иштирок этган (шу жумладан, вақтинча ишга юборилган ёки хизмат сафарига жўнатилган) шахслар;
б) махсус йиғинларга чақирилган ва ҳалокат оқибатларини тугатиш билан боғлиқ зарарланган зонадаги ишларни бажаришга жалб этилган ҳарбий хизматчилар* ва ҳарбий мажбуриятли шахслар.
* Бу тоифага қуйидагилар киради:
СССР Қуролли Кучлари; СССР Давлат хавфсизлиги комитети қўшинлари ва органлари, ички ва темир йўл қўшинлари ва бошқа ҳарбий тузилмалардаги ҳақиқий муддатли хизматдаги офицерлар состави, прапоршиклар, мичманлар, муддатдан ташқари хизматда бўлган ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматчи аёллар, сержант ва оддий составдагилар.

Ҳар йили  саломатлигини тиклаш мақсадида  бир йўла моддий ёрдам пули

Олий Кенгаши Раёсати, ВМ-170, 06.04.1992 й.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

  1.  

икки йилда бир маротаба - навбат асосида:
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, кўзи ожиз
 I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга.

Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийларини санаторийларда соғломлаштириш учун бепул йўлланмаларни бериш

ВМҚ-361, 24.12.2014 й.
ВМҚ-693, 19.11.2021 й.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

  1.  

1941 - 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар

Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлиги бўлган шахслар

Уруш ногиронлар ва уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобиль АЭС фалокати оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар

Бепул дори воситалари билан таъминлаш

ВМҚ-204, 22.07.2013 й.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

  1.  

Темир дафтар” рўйхатига киритилган  Ижтимоий хизматга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзолари мавжуд оилалар

бир марталик моддий ёрдам

ВМҚ-250, 28.04.2021 й.

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши

  1.  

“Ёшлар дафтари”га киритилган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз ёшлар (14-30 ёш)

бир марталик моддий ёрдам

ВМҚ-312, 07.06.2022 й.

Туман (шаҳар) “Ёшлар дафтари” жамғармаси васийлик кенгаши

  1.  

“Ёшлар дафтари”га киритилган I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёшлар (14-30 ёш)

фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёшлар (14-30 ёш)

бир марталик моддий ёрдам

ВМҚ-312, 07.06.2022 й.

Туман (шаҳар) “Ёшлар дафтари” жамғармаси васийлик кенгаши

  1.  

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар (14-30 ёш)

Бемор ёшларга даволаниш харажатлари учун субсидия

ВМҚ-312, 07.06.2022 й.

Туман (шаҳар) “Ёшлар дафтари” жамғармаси васийлик кенгаши

  1.  

“Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд хотин-қизлар,

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар

“Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга сектор раҳбари хулосаси асосида, бир марталик моддий ёрдам.

ВМҚ-145, 31.03.2022 й.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Халқ депутатлари маҳаллий кенгаши

  1.  

“Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар (30 ёшдан ошган)

Сектор раҳбари хулосаси асосида, оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлашга ёрдам.

ВМҚ-145, 31.03.2022 й.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

  1.  

“Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган Ижтимоий хизматга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар

Ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонларидан ажратилган ер майдонларини суғориш тизими (артезиан қудуқлар, томчилатиб суғориш тизими ва бошқалар) ва электр энергияси билан таъминлаш, берилган ерларни ўзлаштириш учун (ер ҳайдаш, уруғлик кўчат харид қилиш ва бошқалар) субсидия

ВМҚ-145, 31.03.2022 й.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

  1.  

“Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган тезкор тиббий муолажага муҳтож хотин-қизлар

Ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонларидан ажратилган ер майдонларини суғориш тизими (артезиан қудуқлар, томчилатиб суғориш тизими ва бошқалар) ва электр энергияси билан таъминлаш, берилган ерларни ўзлаштириш учун (ер ҳайдаш, уруғлик кўчат харид қилиш ва бошқалар) субсидия

ВМҚ-145, 31.03.2022 й.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

  1.  

Олий таълим муассасаларида ўқитишнинг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда (кундузги шакли) давлат гранти асосида (1- ва 2- гуруҳ ногиронлиги бўлса, тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўлов - контракт асосида ҳам) таълим олаётган талабалар (хорижий талабалардан ташқари).

Ойма-ой тўланадиган пул стипендия

ВМҚ-59, 31.01.2020 й.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

  1.  

Ногиронлиги бўлган шахслар

Ногиронлиги бўлган шахс томонидан ўз маблағлари ҳисобига сотиб олинган ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилган реабилитация қилишнинг техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация.

ВМҚ-166, 17.06.2009 й.

Тиббий - ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

  1.  

“Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизлар
(30 ёшдан ошган).

Тадбиркорлик субъектларига иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун субсидия ажратиш.

ВМҚ-145, 31.03.2022 й.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

  1.  

Уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар, уруш қатнашчилари ва темир йўл транспорти ходимлари

Чипталар қайтарилиши ҳолатларида, қайтариш операцияси учун йиғим ундирилмайди

ВМҚ-109, 13.04.2012 й.

Транспорт вазирлиги

  1.  

Уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, шунингдек “Фахрий темир йўлчи” нишони билан тақдирланган шахслар

Вокзалларда йўловчиларга дам олиш хоналарида жойлар биринчи навбатда тақдим қилинади

ВМҚ-109, 13.04.2012 й.

Транспорт вазирлиги

  1.  

ЧАЭС фалокатини бартараф этишда 1-, 2- ва 3- гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

Ҳамма турдаги шаҳар йўловчи ташиш транспортларида (таксидан ташқари), ўзи яшаб турган маъмурий туман доирасидаги қишлоқ жойлардаги умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортида, шунингдек, шаҳар атрофига қатнайдиган темир йўл транспортида, шаҳардан ташқаридаги маршрутларда қатнайдиган автобусларда бепул юриш, йилига бир марта (бориш ва келиш) темир йўлда бепул юриш, темир йўли бўлмаган туманларда эса ҳаво, сув ёки шаҳарлараро автомобиль транспортларида биринчи навбатда чипталар сотиб олиш. Бир йилда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси худуди бўйича имтиёзли равишда йўловчи транспортлардан фойдаланиш (5 йиллик талон-варақалари орқали амалга оширилади).

Олий Кенгаши Раёсати, ВМҚ-170, 06.04.1992 й.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
Транспорт вазирлиги

  1.  

Болалар ва ногиронлиги бўлган шахслар аравачалари билан йўловчилар

Шаҳардаги ва шаҳар атрофи йўналишларида транспортида аравачаларни ўзи билан бирга бепул олиб юриш.

ВМҚ-482, 04.11.2003 й

Транспорт вазирлиги

  1.  

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш учун белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади

ВМҚ-73, 16.02.2022 й.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази

  1.  

Махсус мактаб-интернатлар томонидан кўзи ожизлар учун берилган ўрта таълим (11-синф негизида) етуклик аттестатига эга, имконияти чекланган шахслар учун ихтисослашган касб-ҳунар коллежлари томонидан кўзи ожизлар учун берилган дипломга эга, умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ҳужжати ёки академик лицей (касб-ҳунар коллежи) дипломига эга бўлган кўзи бўйича 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган абитуриентлар

Олий таълим муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилиш чоғларида кириш имтиҳонларини таълим йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тест синовлари учун белгиланган фанлар мажмуасига мос келувчи кўп балли ёки уларга келтирилган беш балли баҳолаш тизими бўйича, анъанавий услубда топширадилар. Кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар Давлат комиссияси қарори асосида танловсиз, алоҳида ажратилган ўринларга давлат грантлари асосида қабул қилинадилар

ВМҚ-393, 20.06.2017 й.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

  1.  

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар

Давлат олий таълим муассасалари талабалар турар жойига устиворлик асосида жойлашиш.

ВМҚ-376, 14.08.2023 й.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

  1.  

Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ўқувчи-спортчилар

Олимпия ва паралимпия марказларининг Олимпия ва Паралимпия коллежлари паралимпия бўлимларига умумий ўқувчи-спортчилар сонига нисбатан 10 фоизгача қўшимча квоталар

ВМҚ-731, 30.12.2022 й.

Cпорт вазирлиги

  1.  

Болаликдан ногирон фарзанди бор оналар

Давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ҳар ойлик нафақалар тайинланади

ВМҚ-119, 23.03.2023 й.
 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

  1.  

I ва  II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсиясига устамалар бериш

ВМҚ-592, 13.10.2022 й.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

  1.  

Ногиронлик пенсия олувчи ногиронлиги бўлган шахслар

I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, ногиронлиги бўлган шахснинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади

ВМҚ-592, 13.10.2022 й.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

  1.  

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

Ипотека кредити олиш жараёнида уй-жой сотиб олишга ипотека кредитининг бошланғич бадали ва фоизларнинг ҳамда якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган ёшларга қўшимча туман тиббиёт бирлашмаси хулосаси билан 10 балл берилади

ВМҚ-182, 25.03.2020 й.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

  1.  

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар — ногиронликни тасдиқловчи тиббий маълумотномаси ҳамда  16 ёшгача ногирон боласи бўлган ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан «Ногирон ҳайдовчи бошқараётган автомобиль» таниқлик белгиси ўрнатилган автотранспорт воситасини бошқараётган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар,   16 ёшгача ногирон боласи бўлган ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)  фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.

р.р. 3048, 2018 йил 7 август

Ички ишлар вазирлиги,
Транспорти агентлиги

  1.  

Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болалар

Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни аниқлаш, уларнинг ота-оналарига мавжуд таълим шакллари ҳамда Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг фаолияти юзасидан ахборот бериш

ВМҚ-539, 14.10.2023 й.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

  1.  

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага қараб турувчилар

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага қараб туриш ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси расмийлаштириш

ВМҚ-539, 14.10.2023 й.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

  1.  

Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар

Психологик-тиббий-педагогик комиссияларнинг хулосасини олиш учун ариза қабул қилиш

ВМҚ-539, 14.10.2023 й.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

  1.  

Ногиронлиги бўлган шахслар

Ер участкаларини онлайн-аукционда сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш

ВМҚ-566, 27.10.2023 й.

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

  1.  

Ногиронлиги бўлган шахслар

“Параспорт ўйинларида тасниф қоидалари ва принциплари”га кўра параспорт билан шуғулланишлари бўйича берилган тавсияларига асосан спорт объектларига йўналтириш

ВМҚ-539 14.10.2023 й.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

  1.  

Ногиронлиги бўлган шахслар

“Мурувват” интернат уйларига жойлаштириш учун мурожаатларни қабул қилиш

ВМҚ-539 14.10.2023 й.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

  1.  

Ногиронлиги бўлган шахслар

Болаларнинг психофизиологик ёш хусусияти, мойиллиги, қобилияти, қизиқиши, ҳаёти ва соғлиғи муҳофазаси талабларига мувофиқ равишда реабилитация тадбирларини туман тиббиёт бирлашмасида, шу жумладан нодавлат-нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказишни таъминлаш

ВМҚ-539 14.10.2023 й.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

  1.  

Ногиронлиги бўлган шахслар

Спорт мажмуаларида бассейн-даволаш ва жисмоний тарбия (ЛФК) залларидан фойдаланишни ташкил этиш

ВМҚ-539 14.10.2023 й.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

  1.  

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар

 психологик-тиббий-педагогик комиссия текширувидан ўтказиш учун аризаларни қабул қилиш ҳамда Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг кейинги йиғилиши юзасидан ахборот бериш

ВМҚ-539 14.10.2023 й.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

  1.  

Ногиронлиги бўлган шахслар

Меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг тавсияси ҳамда йўлланмасига асосан бандлигини таъминлаш ёки касбга тайёрлаш бўйича туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимига йўналтириш ва мониторингини олиб бориш

ВМҚ-539 14.10.2023 й.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

  1.  

Ногиронлиги бўлган шахслар

«Мурувват» интернат уйларига жойлаштириш учун мурожаатларни қабул қилиш

ВМҚ-539 14.10.2023 й.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

 

Chat