Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Таълим кредитини олишга онлайн ариза топшириш имконияти яратилди

  • 09.09.2022
  • 12904 марта ўқилди

Таълим кредитини олиш жараёни энди янада осонлашди. Эндиликда кредитга ариза бериш учун talim-krediti.uz махсус платформасига кириб ариза юборсангиз бўлди. Банкка бормасдан кредитга ариза юборишингиз мумкин.

Бунинг учун:

Кредитга ариза юбориш аризачи:

  • - паспорти ёки ID рақами;
  • - Туғилган санаси(кун, ой ва йил);
  • - ФИШ киритилади.

Манзил:

  • - Манзилингиз(вилоят туман маҳалла кўча/хонадон рақами ва телефон рақами киритилади;

Кредит маълумотлари:

  • - Яъни таълим шакли, олий таълим муассасаси маълумотлари, молиялаштирувчи банк манзили, контракт суммаси ва гаров тури киритилади.

Кредит олиш жараёни қуйидагича:

  • Онлайн ариза қолдириш;
  • Аризани кўриб чиқиш;
  • Ҳужжатларни расмийлаштириш;
  • Кредит ажратиш.

Ариза юбориш учун БУ ЕРНИ aбосинг.

Chat