Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Айрим аҳоли қатламларига 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади

  • 31.07.2021
  • 8966 марта ўқилди

“Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5204-сон, 30.07.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йилнинг август ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига;
  • ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари – “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари сонидан келиб чиқиб, тўлов ведомостларини шакллантиради ҳамда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари орқали уларга моддий ёрдам пулларининг жорий йил 25 августга қадар манзилли етказилишини таъминлайди.

Chat