Фойдаланиш шартлари
Тизимдан фойдаланиш шартлари
МАХФИЙЛИК СИЁСАТИ
Шахсий маълумотларнинг махфийлик сиёсати (бундан кейин матнда Сиёсат, деб юритилади) “advice.uz” портали (бундан кейин матнда Портал, деб юритилади).Портал ёки шу порталга алоқадор бошқа мобил иловалардан фойдаланиш чоғида фойдаланувчи ҳақида олинадиган маълумотларга нисбатан қўлланилади. Портал Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан расман рўйхатдан ўтган сайт ҳисобланади.
Порталнинг ҳар қандай ресурсларидан фойдаланиш фойдаланувчи томонидан мазкур Сиёсат ва унда кўрсатилган шартларга сўзсиз рози эканлигини англатади. Агар фойдаланувчи мазкур Сиёсат шартларига рози бўлмаган тақдирда у Портал ресурсларидан фойдаланмаслиги керак.
1. ТEРМИНЛАР
2. ФОЙДАЛАНУВЧИНИНГ ПОРТАЛ САЙТИ ТОМОНИДАН ЙИҒИЛАДИГАН ВА ҚАЙТА ИШЛАНАДИГАН ШАХСИЙ МАЪЛУМОТИ
5. Ушбу Махфийлик сиёсати фойдаланувчининг сайтдан рўйхатдан ўтиш, ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиш чоғида сайт томонидан сўралган маълумотлар киритилганда ушбу маълумотларнинг махфийлигини муҳофаза қилиш ва ошкор этмаслик тартибини таъминлашга қаратилган Портал маъмуриятининг (бундан кейин матнда Маъмурият деб юритилади) мажбуриятларини белгилайди.
6. Ушбу Махфийлик сиёсати доирасида қайта ишлашга рухсат берилган шахсий маълумотлар Сайтда рўйхатдан ўтиш чоғида жадвални тўлдириш орқали фойдаланувчи томонидан мустақил равишда тақдим этилади ва у қуйидагиларни ўз ичига олади: Фойдаланувчининг фамилияси, исми-шарифи, фойдаланувчининг телефон рақами, электрон почта манзили (e-mail). Шунингдек, ишлов берилувчи маълумотларга Фойдаланувчи томонидан мустақил равишда сайт маъмуриятига ёки маъмуриятнинг илтимосига кўра тақдим этилган ҳар қандай қўшимча маълумот киради.
3. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ХАВФСИЗЛИГИ
7. Шахсий маълумотларни ноқонуний хатти-ҳаракатлардан, йўқолиш, йўқ қилиш ва учинчи шахслар томонидан рухсатсиз киришдан ҳимоя қилиш учун маъмурият замонавий дастурий таъминот ва аппаратни ҳимоя қилиш воситаларидан ҳамда ташкилий хавфсизлик чораларидан фойдаланади.
Маъмурият маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солишни ўз зиммасига олади.
Маъмурият фойдаланувчининг илтимоси ёки учинчи шахсларнинг даъволари бўйича суд ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг сўровига асосан, маъмуриятнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан, шунингдек қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда фойдаланувчининг шахсий маълумотларига кириш ҳуқуқига эга.
4. МАХФИЙЛИК СИЁСАТИНИ ЎЗГАРТИРИШ
8. Маъмурият ушбу Сиёсатга мустақил равишда ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга. Сиёсатнинг ўзгартирилган версияси Сайтда эълон қилинган пайтдан бошлаб дарҳол кучга киради ва фойдаланувчи учун мажбурий ҳисобланади. Фойдаланувчиларга Сиёсат ўзгариши тўғрисида махсус хабар бериш мумкин, аммо бундай огоҳлантириш талаб қилинмайди ва Маъмурият барча манфаатдор томонларни Сиёсатдаги ўзгаришларни кузатишга ундайди. Сиёсатдаги ўзгаришларга рози бўлмаган тақдирда, фойдаланувчи Сайтдан фойдаланишни тўхтатиши шарт.
БЎЛИМЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ:
Ўзингизга керакли бўлимни танланг
бўлим ичида ўзингизни қизиқтирган масалани топинг
Сўнг ушбу мақолага киринг
Мақола ўз ичига қонун ҳужжатларидан олинган айнан шу масалага оид муҳим мазмуни қисқа шаклда акс эттиради ҳам махсус ҳавола ва тегишли
норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалари мавжуд.
Агар мақола сизга фойдали бўлган бўлса албатта ўз фикрингизни қолдиринг.
ЧАТ ТИЗИМИДАН ФОЙДАЛАНИШ:
Ўзингизни қизиқтирган саволга мақолалардан жавоб топмаганда ёки айрим масалалар аниқлик киритиш зарур бўлган холда бизнинг онлайн экспертлар хизматидан фойдаланишингиз мумкин.
Бунинг учун сиз:
чат тугмасини босасиз ва
қисқа маълумотларни тўлдириб, ўзингиз қизиқтирган масалани ёзасиз ва онлайн бўлган эксперт (юрист) жавобини кутасиз.
*Эслатиз ўтамиз, эксперт жавоби айни вақтда келиб тушган мурожаатлар сони ва онлайн режимда ишлаб турган экспертлар сонига қараб 15 дақиқадан бир неча кунгача ҳам бўлиши мумкин.
Ҳеч бир мурожаат жавобсиз қолмайди.