Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 741-сон “Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилиб, 2019 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган.
“Мадад” ННТнинг асосий вазифалари:
Амалиёт натижалари, фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларига мослаштириш учун Advice.uz сайтининг функционал имкониятларини кенгайтириш зарурлигини кўрсатди. Сайтнинг янги версияси USAIDнинг Ҳуқуқни ислоҳ қилиш дастури кўмагида ишлаб чиқилган. Шунингдек, USAID дастури «Мадад» нодавлат нотижорат ташкилоти марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларини техник жиҳозлашда кўмаклашди ҳамда «Мадад» ННТ ходимлари ва маслаҳатчилари салоҳиятини оширишга кўмаклашишда давом этмоқда.
Маълумот учун: Citizens Advice – Буюк Британияда 1939 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳайрия ташкилоти ҳисобланади ва фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар беради.
Жисмоний ва юридик шахслар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича ариза, таклиф ва шикоятлар билан давлат органларининг ишонч телефонларига мурожаат қилиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Ишонч телефонлари рўйхати билан ҳавола орқали танишинг.