“Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
Қарорга кўра, Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизими қуйидаги 2 босқичда жорий қилинади:
1-босқич – 2023–2024 йилларда чорвачиликка ихтисослаштирилган 25 та туманда;
Ушбу туманларда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини жорий қилиш бепул амалга оширилади.
2-босқич – 2025–2026 йилларда республиканинг қолган туманларида.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси соҳада масъул орган ҳисобланади.
Қарор билан Қўмита ҳузурида давлат муассасаси шаклида Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш маркази ташкил этилади.
Шунингдек, 25 та туманда қуйидаги йўналишларни ўз ичига олган чорвачилик кластерлари ташкил этилади:
Шунга кўра, ташкил этиладиган чорвачилик кластерларига:
2023 йил 1 декабрдан чорвачилик хўжаликлари ўз эҳтиёжи учун импорт қилган наслдор қорамолларга ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини Қўмита кафолати асосида 180 кун ичида тўлаб бериш тизими жорий этилади.
2023 йил 1 сентябрдан 2025 йил 31 декабргача давлат томонидан қуйидаги тартибда субсидия ажратилади: