Қонун темир йўл транспорти соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Темир йўл транспорти фаолияти қуйидаги асосий принциплардан иборат бўлди:
Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари темир йўл транспорти ходимларининг ташиш жараёни билан боғлиқ фаолиятига аралашишга ҳамда уларни бошқа ишларга жалб этишга ҳақли эмаслиги белгиланди.
Темир йўл қатновлари ва ташишлар қуйидаги турларга бўлинди:
Йўловчи ўзи билан бирга алоҳида жой берилмаган ҳолда беш ёшгача бўлган бир болани, 36 килограммдан ортиқ бўлмаган қўл юкини ва ногиронлиги бўлган шахслар қўшимча равишда шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган техник ёрдамчи (компенсаторли) воситаларни ва махсус ҳаракатланиш воситаларини бепул олиб юриш ҳуқуқига эга.
Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида қуйидаги ташиш тарифлари турлари қўлланилади:
Интизом темир йўл транспорти ходимларининг интизоми тўғрисидаги низом билан тартибга солиниши белгиланди.
Ташиш жараёнини марказлаштирилган ҳолда узлуксиз бошқаришни таъминлаш мақсадида, уларнинг жойлашган еридан қатъи назар, мамлакатда амал қилувчи ягона ҳисоблаш-ҳисобот вақти – Тошкент вақти белгиланади.
Ушбу Қонун 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Қонунинг 1–29, 31–57-моддалари ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач амалга киритилади.