
ЮНИСЕФ ҳалқаро ташкилоти ҳамда "Мадад" - нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида ҳамкорлик доирасида "Рақамли технологиялар ва секторлараро ҳамкорлик орқали болаларнинг ҳуқуқий ахборот ва юридик ёрдам олиш имкониятини кенгайтириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
"Мадад" ННТ мазкур лойиҳа доирасида “Bolahuquqlari.uz” интерфаол платформасига бола ҳуқуқларига оид маълумотлар, ҳуқуқий кўнгилочар ўйинлар ва бошқа турдаги ҳуқуқий контентлар жойлаштириш ҳамда мазкур платформанинг фойдаланувчилар учун техник имкониятларини кенгайтириш орқали модернизация қилиш учун танлов эълон қилади.
Талабгор ташкилотлар ўз тижорат таклифларини 18.12.2025й. қадар "Мадад" ННТнинг info@madadnnt.uz электрон почта манзилига юбориши мумкин.