Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

2 февралдан метан заправкалар соат 10:00 дан 16:00 гача ишлайди

  • 02.02.2026
  • 62 марта ўқилди

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида метан заправкалар 2 февралдан соат 10:00 дан 16:00 гача ишлайди. Фарғона водийсидаги шохобчалар иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда белгиланади. Заправкалар ишига 20 январдан вақтинчалик чеклов киритилганди.


2 февралдан бошлаб Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларидаги метан заправкалар соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият юритади, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.

Фарғона водийсида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг (метан заправкалар) иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб белгиланади.

«Ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи махсус техника ва жамоат транспортлари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланади», — дейилади хабарда.

Chat