Ўтган 2025 йил давомида Қўмитанинг “Fair Tech” ягона ахборот тизимига келиб тушган хабарлар белгиланган тартибда ўрганилиб, дорихоналарда 7,95 млрд сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар қилди.
Хусусан, 765 та дорихонада (119 таси улгуржи ва 646 таси чакана) 267 456 та ҳолатда жами 7,95 млрд сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланди. Ушбу маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниб, истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилди. Шунингдек, лицензия талаблари бузилиши ҳолатлари бўйича материаллар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тақдим этилди.
Ҳудудлар кесимида аниқланган ҳолатлар қуйидагича:
— Қорақалпоғистон Республикасида 26 та дорихонада 5 311 та ҳолат аниқланиб, 130,3 млн сўм миқдорида асоссиз даромад олинган;
— Андижон вилоятида 26 та дорихонада 3 200 та ҳолат аниқланиб, 95,5 млн сўмни ташкил этган;
— Бухоро вилоятида 53 та дорихонада 38 355 та ҳолат аниқланиб, 929,4 млн сўм миқдорида асоссиз маблағ олинган;
— Жиззах вилоятида 23 та дорихонада 1 042 та ҳолат аниқланиб, 56,4 млн сўмни ташкил этган;
— Қашқадарё вилоятида 50 та дорихонада 2 783 та ҳолат аниқланиб, 203,6 млн сўм миқдорида асоссиз даромад қайд этилган;
— Навоий вилоятида 79 та дорихонада 20 645 та ҳолат аниқланиб, 329 млн сўм миқдорида маблағ олинган;
— Наманган вилоятида 56 та дорихонада 36 310 та ҳолат аниқланиб, 575,2 млн сўмни ташкил этган;
— Самарқанд вилоятида 57 та дорихонада 5 167 та ҳолат аниқланиб, 1 млрд 231 млн сўм миқдорида асоссиз даромад олинган;
— Сурхондарё вилоятида 53 та дорихонада 9 445 та ҳолат аниқланиб, 1 млрд 570,2 млн сўм миқдорида маблағ қайд этилган;
— Сирдарё вилоятида 33 та дорихонада 2 782 та ҳолат аниқланиб, 208,6 млн сўмни ташкил этган;
— Тошкент вилоятида 63 та дорихонада 21 983 та ҳолат аниқланиб, 735,1 млн сўм миқдорида асоссиз даромад олинган;
— Фарғона вилоятида 35 та дорихонада 22 760 та ҳолат аниқланиб, 310,1 млн сўмни ташкил этган;
— Хоразм вилоятида 25 та дорихонада 3 867 та ҳолат аниқланиб, 199,3 млн сўм миқдорида маблағ қайд этилган;
— Тошкент шаҳрида эса 173 та дорихонада 131 219 та ҳолат аниқланиб, 1 млрд 404,7 млн сўм миқдорида дори воситалари нархларини асоссиз ошириш натижасида маблағлар олинганлиги маълум бўлди.