Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган мазкур тадбирда 222 нафардан ортиқ мактаб ўқувчилари ҳамда педагог ходимлар иштирок этдилар. Тадбир давомида “Мадад” ННТнинг масъул ходимлари томонидан ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳуқуқий онг ҳамда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш масалалари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.
Учрашув жараёнида иштирокчи ўқувчилар тажрибали мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Тадбир якунида фаол иштирок этган ўқувчилар “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотининг ваучер-флайерлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.