Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Судланганлик институтини янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир

  • 27.05.2022
  • 528 марта ўқилди

"Мадад" ННТ бош мутахассиси Р.Тошбоевнинг "Судланганлик институтини янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир" номли мақоласи uza.uz расмий веб-сайтида эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 77-моддасига кўра, судланганлик шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир. Судланганлик ҳолати жазо тайинланган суд ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб, у тугалланган ёки олиб ташланган пайтгача давом этади.

Маълумки, тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганлик ҳолати асосан икки хил ҳуқуқий оқибатларни, яъни биринчиси – жиноий-ҳуқуқий, иккинчиси эса умумий-ҳуқуқий оқибатларни юзага келтиради.

Судланганлик ҳолатининг жиноий-ҳуқуқий оқибатлари судланганлиги тугалланмаган ва олиб ташланмаган шахс томонидан янги жиноят содир этилган ҳолда келиб чиқади. Хусусан, жиноят квалификациясига таъсир этувчи, яъни жиноий жавобгарликни кучайтирувчи ҳолат сифатида баҳоланади, муайян ҳолларда эса шахсни ўта хавфли рецидивист деб топишга асос бўлади ва бошқа бир қатор масалаларни ҳал этишда инобатга олинади.

Батафсил ҳаволада танишинг.

Chat