Туризм лойиҳалари учун ер участкалари тасдиқланган мастер режалар асосида танланади ва «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали аукционга чиқарилади.
Объект учун жой танлашда сувни муҳофаза қилиш ва санитария муҳофазаси зоналари, шунингдек, сел ва кўчки хавфи юқори бўлган ҳудудлар ҳисобга олинади.
Қутқарув хизматини ташкил этиш ёки профессионал қутқарув тузилмаси билан шартнома тузиб, навбатчиликни йўлга қўйиш.
Кичик ҳажмли кемалар ва улар турадиган базалардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш.
Объектда ҳосил бўладиган маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун хизмат кўрсатувчи ташкилот билан шартнома тузиш.
Туризм хизматларини ташкил этишда рақамли хариталар, онлайн брон қилиш тизимлари ва QR-код орқали навигация жорий этилади.
Ҳуқуқий асос — Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 ноябрдаги 609-сон қарори ва Президентнинг 2026 йил 27 октябрдаги ПҚ–387-сон қарори.