Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мазкур текширувлар ҳақида ижтимоий тармоқларда айрим радарлар автомобилнинг ҳақиқий тезлигидан юқори кўрсаткични қайд этаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан маълум қилди.
Назорат тадбирларида қуйидагилар ўрганилади:
қурилмаларнинг техник ҳолати ва белгиланган талабларга мувофиқлиги;
транспорт воситалари тезлигини қайд этиш аниқлиги;
радарларни ишлатишда қонунчилик талабларига риоя қилиниши.
Радарларнинг соз, аниқ ва барқарор ишлашини таъминлаш учун Ўзбекистон Миллий метрология институти мутахассислари уларни мунтазам равишда метрологик текширув ва синовлардан ўтказади. Бу жараён қурилмаларнинг ўлчаш натижалари ишончлилигини баҳолашга хизмат қилади.
Техник камчилик ёки қонунбузилиш аниқланса, масъул шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
ЙҲХХ текширувлар ҳайдовчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, йўл ҳаракати назоратида қонунийлик ва адолатни таъминлашга қаратилганини таъкидлаган.
Расмий манба — Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахбороти.