Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ғиждувон туманида «Коррупциясиз хизмат» мавзусида ҳуқуқий-маърифий тадбир ўтказилди

  • 19.11.2026
  • 52 марта ўқилди

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ҳокимлиги биносида «Ишончли ҳуқуқ: адолат ва қонунийлик» лойиҳаси доирасида коррупциянинг олдини олиш, жамиятда унга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда «Мадад» нодавлат нотижорат ташкилоти бўлим бошлиғи Жамшид Файзиев, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси магистратурасининг «Бошқарув фанлари» кафедраси профессори, Турон фанлар академияси академиги, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Экспертлар кенгаши аъзоси Қобилов Шариф Рахимович, шунингдек, адлия, ички ишлар, Миллий гвардия, солиқ органлари, «Мадад» ННТ ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Очиқ мулоқот давомида қуйидаги муҳим масалаларга эътибор қаратилди:
✅ Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда жамоатчиликнинг фаол иштирокини таъминлаш;
✅ Давлат органлари фаолиятида очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорликни кучайтириш;
✅ Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш;
✅ Қонун устуворлиги, ҳалоллик ва масъулият тамойилларини мустаҳкамлаш.

Тадбир доирасида хотин-қизлар билан алоҳида ҳуқуқий мулоқот ҳам ўтказилди. Унда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий муаммоларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд ҳуқуқий имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Мазкур тадбир аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва кенг жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.

Коррупциясиз жамият — адолат, қонунийлик ва тараққиёт кафолати!

Chat