Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Нукус давлат педагогика институтида ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбир ўтказилди

  • 27.11.2026
  • 90 марта ўқилди

2026 йил 27 ноябрь куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида «Мадад» нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан талабаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган ҳуқуқий-маърифий тадбир ўтказилди.


 

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат ижтимоий буюртмаси асосида амалга оширилаётган «Қорақалпоғистон ёшлари учун ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган маърифий тадбирлар» лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Тадбирда «Мадад» ННТ вакиллари А. Эъзозхонов, О. Равшанов, М. Исмайлов, Д. Исмайлов ҳамда институт талабалари иштирок этди.

Ҳуқуқий билим — қонуний манфаатлар ҳимоясининг мустаҳкам пойдевори.

Учрашув давомида «Талабаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш» мавзусида тақдимот ўтказилиб, қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди:

  • талабаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

  • таълим жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий масалалар;

  • ҳуқуқ ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш механизмлари;

  • кундалик ҳаётда учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни қонуний ҳал этиш;

  • ҳуқуқий билимларни амалиётда қўллаш кўникмалари.


Ҳуқуқий саводхон ёшлар — қонун устуворлиги таъминланган, адолатли ва тараққий этган жамиятнинг мустаҳкам таянчидир.


Тадбир давомида ҳуқуқий масалалар амалий мисоллар асосида ёритилиб, ёшларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратилди.

Лойиҳанинг устувор мақсади — ёшлар ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш ҳамда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришдан иборат.

«Мадад» ННТ томонидан мазкур йўналишдаги ҳуқуқий-маърифий ишлар изчил давом эттирилмоқда.

 

Chat