Фармонга кўра, кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган мол-мулк сотилганда, кредиторнинг розилигига кўра, сотиб олувчи мулк қийматини 3 йилгача бўлиб тўлаши мумкин.
Шунингдек, мансабдор шахслар ва хизматчиларнинг қуйидаги ҳаракатлари хусусий мулк ҳуқуқини эркин амалга оширишга аралашиш ва дахлсизлигини бузиш деб ҳисобланади ҳамда жиноий жавобгарликка тортишгача чоралар қўлланилади:
Кўчар мулк ўзбошимчалик билан олиб қўйилганда мулкдор таъқиб қилиш орқали уни қайтариб олиши, кўчмас мулкка нисбатан эса унга ўзбошимчалик билан кирган ёки эгаллаб олган шахсни чиқариб юбориш орқали эгалигини тиклаши мумкин бўлади.
Фармонга кўра, гумон қилинувчи, айбланувчининг мулкий ҳуқуқларига нисбатан “Хабеас корпус” институти кенг жорий этилади. Бунда cуриштирувчи ва терговчининг мол-мулкни хатлаш билан боғлиқ қарорлари кўриб чиқиш учун судга киритилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган ҳолатлар қисқартирилади.
Фуқаролик судларида мол-мулкни ўзганинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар юзасидан даъвогарлар (давлат органлари ва ташкилотлари бундан мустасно) давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Фармонга кўра, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилади.