Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунининг 37-моддасига кўра, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ёки 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланиши белгиланган.