Истеъмолчи товар (иш, хизмат) эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли танлаш ҳуқуқига эга.
Агар тарафларнинг келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, истеъмолчи томонидан тўланган пул суммасини унга қайтариш товар учун ҳақ тўлаш қандай шаклда амалга оширилган бўлса, худди шундай шаклда амалга оширилади.
Сотувчи белгиланган муддатда ноозиқ-овқат товарлари сақланиб қолган ҳолда қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
Агар сотувчи узрсиз сабабларга кўра товарни қайтариб олишдан ёки товарни алмаштиришдан бош тортса, у ҳолда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига (тел.1159) мурожаат қилишингиз керак.
Истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилган тақдирда, у судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Даъволар, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, жавобгар, истеъмолчи жойлашган ердаги ёки зарар етказилган жойдаги судга тақдим этилади.
Истеъмолчилар ўз ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ даъволар бўйича, шунингдек, товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлиши уларнинг сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат органлари, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари истеъмолчининг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) манфаатларини кўзлаб қўзғатиладиган даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинадилар.