Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ҳеч қаерда ишламайдиган шахсдан қанча алимент ундирилади?

  • 20048

Агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.

Агар қарзни бундай белгилаш тарафлардан бирининг манфаатларига жиддий путур етказса, манфаатларига путур етказилган тараф судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд тарафларнинг моддий ва оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни инобатга олиб, қарзнинг пул билан тўланадиган қатъий суммасини белгилаши мумкин.

Алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Бундай ҳолда, алимент ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан фуқаролик судига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилиш керак:

  • эр-хотиннинг паспортлари (ID-карталари) нусхалари;
  • болаларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари;
  • рўйхатга олиш ёки ажралиш тўғрисидаги гувоҳномалар.

Даъвогар қўйидаги ҳолатларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

  • Суд қарори қабул қилинганидан сўнг, қарор ижро учун Мажбурий ижро бюросига (МИБ) тақдим этилади.
  • Мажбурий ижро бюроси суд қарори асосида ижро варақасини чиқаради ва жавобгардан алиментни ҳисоблаш ва ундиришга киришади.

Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Мисол учун: Фуқаро Л. суд қарори билан алимент тўловчи ҳисобланади. Унинг доимий даромади йўқ. У МИБда алимент миқдорини ҳисоблаш учун иш жойидан маълумотнома тақдим эта олмади. Алимент 1 та бола учун ундирилиши керак (иш ҳақининг 25%). Бундай ҳолатда алиментни ҳисоблаш тартиби қандай бўлади?

Жавоб: Алимент миқдори Республикадаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади. Масалан Республикада ўртача ойлик иш ҳақи тахминан 2 800 000 сўмни ташкил этади (бу ўртача ойлик иш ҳақининг 25 фоизи). Бундай ҳолатда ундириладиган алимент миқдори тахминан 700 000 сўмга тенг бўлади.

• Ота-оналар ва болаларнинг алимент ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.
• Алимент тўлаш ва ундириш тартиби билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.
• Мажбурий ижро бюросига мурожаат қилиш учун ушбу ҳаволага ўтинг ёки 1107 рақамига қўнғироқ қилинг.
• Фуқаролик ишлари бўйича судларнинг алоқалари ва манзиллари.

Chat