Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Жиззах вилоятида “Мадад” ННТ томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш ва одил судловдан фойдаланиш бўйича ўқув тренинги бўлиб ўтди

  • 26.03.2026
  • 50 марта ўқилди

Бугун Жиззах вилоятида "Мадад" нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган "Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш ва одил судловдан фойдаланиш" лойиҳаси доирасида “маҳалла еттилиги” вакиллари учун навбатдаги тренинг бўлиб ўтди.


 

Унда ногиронлар ва хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига оид қонунчиликнинг мазмун-моҳияти етказилди.

 

Иштирокчиларга "Мадад" ННТ бўлим бошлиғи А. Эзозхонов ва Ҳуқуқий маслаҳат бюролари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси О.Умаров томонидан “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш ва одил судловдан фойдаланиш” лойиҳасининг мақсади, вазифалари ва аҳоли учун самарали жиҳатлари, шунингдек, “Мадад” ННТ фаолияти ва амалга оширилаётган лойиҳалари, ҳамда “Ногиронлиги бўлган шахслар ва хотин-қизларнинг ҳуқуқий ҳимояси” бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

 

Chat